UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  0 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  5 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  3 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   4 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  20 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  16 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  15

Суперлига. "Металлург" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Жамоа "хавфли ҳудуд" сари дадиллик билан одимламоқда Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Жамоа "хавфли ҳудуд" сари дадиллик билан одимламоқда

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Жамоаларнинг асосий таркиблари билан танишинг.

10 сентябрь, жума

МЕТАЛЛУРГ – ПАХТАКОР 0:3 

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Равиль Шаяхмитов

Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Драган Черан 29', Азизбек Турғунбоев 31', Боян Матич 71'

"Металлург": 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Худойшукур Сатторов,  8. Саламат Куттибоев ( 70. Муҳаммад Исаев, 82), 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев (14.Аброр Тошқўзиев, 34), 30. Иброҳим Ибрагимов (15. Зоҳид Абдуллаев, 46), 48. Дилшод Раҳматуллаев, 55. Акбаржон Исматуллаев, 80. Фарруҳ Иброҳимов, 98. Дамир Темиров (11. Иван Нагаев, 65).

Захира: 99. Владимир Вагин, 10.Шаҳзодбек Нурматов, 25. Шаҳзоджон Неъматжонов, 79.Бобир Давлатов, 90. Абдураҳмон Абдулҳақов.

“Пахтакор”: 25.Элдор Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одил Ҳамробеков (21.Аброр Исмоилов, 81), 8.Азизбек Турғунбоев (17.Достон Ҳамдамов, 72), 10.Драган Черан, 11.Боян Матич (9.Шерзод Темиров, 81), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов (18.Ҳожимат Эркинов, 72), 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 16.Марлен Чобанов, 19.Шароф Муҳитдинов, 29.Владимир Козак.

Огоҳлантиришлар: Зоҳид Абдуллаев (47), Элдор Суюнов (47), Шерзод Аъзамов (84), Худойшукур Сатторов (86).

Металлург

Суперлига. 17-тур

10/09/2021, 19:00

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 29', Азизбек Турғунбоев - 31', Боян Матич - 71'

45'
90'
34'  Станислав Андреев (Аброр Тошқўзиев)
46'  Иброҳим Ибрагимов (Зоҳид Абдуллаев)
47'  Зоҳид Абдуллаев
64'  Дамир Темиров (Иван Нагаев)
82'  Саламат Қутибоев (Муҳаммад Исаев)
86'  Худойшукур Сатторов
29'  Драган Черан
31'  Азизбек Турғунбоев
47'  Элдорбек Суюнов
71'  Боян Матич
72'  Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов)
72'  Диёр Холматов (Хожимат Эркинов)
81'  Боян Матич (Шерзод Темиров)
81'  Боян Матич (Шерзод Темиров)
81'  Одилжон Ҳамробеков (Аброр Исмоилов)
81'  Одилжон Ҳамробеков (Аброр Исмоилов)
84'  Шерзод Аъзамов
85'  Драган Черан (Шароф Муҳитдинов)


Баҳс якунланди!  "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, чемпионлик сари дадил қадам босмоқда. "Металлург" эса мавсумдаги 10-мағлубиятни қабул қилиб олиб, 10-ўринда турибди. Айтиш жоиз, жамоа "хавфли ҳудуд"га анча яқинлашиб қолди. 

90. Иккинчи таймга қўшиб берилди.

88. Шерзод Аъзамовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

86. Худойшукур Сатторов Эркиновни йиқитди ва тўпни тепиб юборди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 

85. "Пахтакор"да ўзгариш: Драган Черан ўрнига Шароф Муҳитдинов ўйинга қўшилди.

84. Шерзод Аъзамов қоидани бузгани туфайли сариқ карточка олди. 

82. "Металлург"да ўзгариш: Саламат Қуттибоев ўрнига Муҳаммад Исаев тушди.

81. "Пахтакор"да 2 та алмаштириш: Боян Матич ўрнига Шерзод Темиров, Одил Ҳамробеков ўрнига Аброр Исмоилов ўйинни давом эттиради. 

80. Драган Чераннинг чиройли паси орқали Боян Матични қулай вазиятга олиб чиқишни истади, аммо ҳимоячилар буни пайқаб қолди.  

77. "Металлург" футболчиларининг зарбалари самара келтирмаяпти. 

74. Зарба!  Раҳматуллаевнинг зарбаси осмонга йўналтирилди.

72. "Пахтакор"да 2 та алмаштириш: Азизбек Турғунбоев ўрнига Достонбек Ҳамдамов, Диёр Холматов ўрнига Ҳожимат Эркинов тушди.

71. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Ҳужумчи Боян Матич дарвозани ишғол этиб, ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди! 

69. "Пахтакор" тинчигани йўқ ва ҳужум сари интилмоқда.

65. "Металлург"да ўзгариш: Дамир Темиров ўрнига Иван Нагаев ўйинга қўшилди.

64. Собирхўжаев майдон марказида Қуттибоевни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди.

61. Шерзод Аъзамовнинг жаримадан берган зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдирмади.

60. Бу сафар Тошқўзиев Турғунбоевни йиқитди, меҳмонларда жарима тўпи. 

59. Дилшод Раҳматуллаев Одил Ҳамробековга нисбатан қоидани бузди. 

56. Зарба!  Ғофурбековнинг зарбасидан кейин тўп "рикошет" орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.

52. Ўйин шундай давот этяптики, гўё "Пахтакор" мағлуб бўляпти ва уларга ғалаба керак. Аслида вазият тексариси...

49. Раҳматуллаев зарба берди, Суюнов ўз ўрнида!

47. Абдуллаев Суюунов билан тўқнашиб кетди ва кичик жанжал юзага келди. Ҳакам ҳар икки футболчини огоҳлантирди.

46. "Металлург"да алмаштириш: Иброҳим Ибрагимов ўрнига Зоҳид Абдуллаев туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. Зарба!  Худойшукур Сатторовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

41. "Пахтакор" 2 та тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бораётганига қарамасдан, жиддий босим уюштиришда давом этмоқда.  

37. Ҳужумчисиз ўйнаётган "Металлург" ҳужум қилаётгани ҳам йўқ. 

34. "Металлург"да ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Аброр Тошқўзиев тушди. 

31. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Ҳожиакбар Алижоновнинг қулай пасидан сўнг Азизбек Турғунбоев бош билан тўп киритиб, ҳисобни оширди – 0:2! 

29. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Фарруҳ Сайфиевнинг жаримадан амалга оширган узатмасидан кейин Драган Черан бош билан гол урди – 0:1! 

26. Дамир Темировнинг пасидан сўнг тўп Анзур Исмоиловга тегиб, майдондан чиқиб кетди.

23. Дилшод Раҳматуллаев ҳамда Сардор Собирхўжаев келишмай қолишди. Бош ҳакам Виктор Серазитдинов уларни узоқ вақт давомида яраштиришга уринди. 

21. Тўп Азизбек Турғунбоевнинг қўлига тегди. Андреевнинг стандартдан амалга оширган ғалати узатмаси тўғри Суюновнинг қўлига етиб борди.

19. "Пахтакор" вазият яратиш тараддудини кўрмоқда, аммо бекободликлар очиқ ҳудудларни қолдирмасликка ҳаракат қиляпти.

16. "Шерлар" тўпга эгалик қилишмоқда ва ўйин назоратини қўлга олишган. 

14. Сайфиевнинг марказ томон узатмаси Черанга жуда қулай тарзда етиб келаётганди, аммо Исматуллаев ҳужумчига ўз вақтида тўсқинлик қилди.

11. Диёр Холматовнинг айланма зарбаси аниқ чиқмади. 

10. Зарба!  Ғофурбековнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

10. "Пахтакор" ҳужумда қулай вазият ҳосил қилиши мумкин эди, бироқ Холматов Сайфиевга нотўғри пас берди. 

9. Ҳужумчи Боян Матич Фарруҳ Иброҳимовга нисбатан қоидани бузди, футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

7. "Металлург" тўпни рақибдан олиб қўйиб, олдинга борди. Саламат Қуттибоевнинг ўнг қанотдан Дамир Темиров томон узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

4. Ажабланарлиси, бугун Жасур Абдураимов номинал ҳужумчини майдонга туширмаган. Ваҳоланки, захира ўриндиғида 3 та ҳужумчи ўтирибди.

2. "Металлург" дастлабки дақиқақадаёқ жарима тўпига эга бўлди. Дилшод Раҳматуллаевнинг стандартдан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди. 

1. Ўйин старт олди!

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика