UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  1 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  0 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2 11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  1 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  2 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  2 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  5 10:31«Краснодар» тарбияланувчиси «Сурхон» кўригидан ўтмоқда  1 10:05Бир қатор тажрибали футболчилар «Хоразм» йиғинида иштирок этмоқда  3 09:47Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"  2

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради Янгиликлар

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларига навбатдаги енгилликни яратиб беради.

Маълумки, футболчиларнинг майдонда жароҳат олмасликларини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Яқиндагина ёруғ дунё билан хайрлашган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев билан рўй берган воқеа барча учун сабоқ бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумда футболчиларни суғурталаш масаласига жиддий эътибор қаратади.

Биринчи қадам сифатида ПФЛ ҳар бири 45 нафардан футболчига эга бўлган 14 клуб аъзоларини бепул суғурталаб беради. Бунда “Ўзбекинвест” ҳар бир футболчига 10 миллион сўмлик суғурта полисларини тақдим этади. Унинг ёрдамида футболчилар эҳтимолий жароҳатлари учун моддий таъминотга эга бўлади. Машғулот ёки ўйин вақтида олинган жароҳатни даволаш учун сарф этиладиган сумма 10 миллион сўмдан кўпроғини талаб қилса, ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган янги шартномаларга кўра қолган чиқимлар клуб томонидан қоплаб берилади.

Профессионал футбол лигаси бунда Суперлига клублари қошида фаолият олиб бораётган аёллар ва футзал жамоалари аъзоларини ҳам унутмайди. Улар ҳам бепул тақдим этилган 10 миллион сўмлик полисларни қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, шу вақтга қадар клублар гарданида бўлган ҳакамлар, инспекторлар, комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Лицензиялаш талабларини оғишмай бажараётган қуйи лига клубларига ҳам ПФЛ юқоридаги каби суғурта полисларини бепул олиб беришни режалаштирган.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика