Суперлига. Эртага "Пахтакор" ва АГМК қайси либосларда майдонга тушиши маълум

Tolibjon Qosimov
17 мар 2018, 12:02
Эртага, 18 март куни Суперлига 3-тури доирасида "Пахтакор" - АГМК баҳси бўлиб ўтади.

Ана шу беллашувдан олдин йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати маълум қилди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. Эртанги беллашувда "Пахтакор" оқ рангли либосда майдонга тушади. Жамоа дарвозабони эса қизил либосда ўйнайди. АГМК эса сариқ рангли либослардан фойдаланади.



"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги учрашув 18 март, якшанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz