UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  34 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Суперлига. "Динамо" 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.
 

Ўйиннинг 2-дақиқасида мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди, ҳаводан узатиб берилган тўпни Шоҳруҳ Абдураҳмонов дарвоза томон ноаниқ тарзда йўллади. 

Кейинги дақиқада Арсланмират Амановнинг кучли зарбасини Ботирали Эргашев катта қийинчилик билан қайтарди.

14-дақиқада Сардор Эминовнинг кучли зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтариб қолди. 

17-дақиқада мезбонлар вакили Дамир Темиров тўп учун курашда қўлини синдириб олди ва тез ёрдам машинасида стадионни тарк этди. Унга соғлик тилаймиз. 

27-дақиқада "Локомотив" футболчилари жарима тўпига эга бўлишди, Искандеровнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

Кейинги ҳужумда Ҳайдаров боши билан дарвозага аниқ зарба йўллади, Ботирали Эргашев ажойиб сейв намойиш этди, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди. 

33-дақиқада "Динамо" вакили Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбасини Илёсов ушлаб олди. 

34-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди. 

36-дақиқада яна Абдураҳмоновнинг кучли зарбасини Илёсов бир амаллаб қайтаришга эришди. 

42-дақиқада Сардорбек Эминовнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

43-дақиқада Йован Жокич жарима майдони чизиғи ёнидан кучли зарба берди, ноаниқ. 

Кейинги ҳужумда Олег Зотеев жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, Ботирали Эргашев оёқлари билан тўпни қайтарди.

 

49-дақиқада Искандеров узатган тўпни Тўхтахўжаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

59-дақиқада Миркомил Лоқаев бирга бир вазиятга чиқиб борди, Илёсов тўпни қайтаришга эришди. 

61-дақиқада Абдураҳмоновнинг тўп узатишидан кейин Қадамбой Нурметов жарима майдони ичидан ҳисобни очди - 1:0. 

64-дақиқада Арсланмират Амановнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Темурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади - 1:1. 

72-дақиқада чап қанотдан Бобур Қосимов тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди, Қадамбой Нурметов бўш дарвозани ишғол қилиб дублга эришди - 2:1.

77-дақиқада Олег Зотеев чап томондан дарвоза томон зарба берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

90-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 

Учрашувда "Динамо" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнгги бор "Динамо" 2013 йилда ўз майдонида "Локомотив"ни мағлуб этган эди. Шу тариқа 6 йиллик нохуш анъана якунига етди. 


Динамо

Қадамбой Нурметов - 61', Қадамбой Нурметов - 72'

Суперлига. 12-тур

21/06/2019, 18:00

1
:
2
Тугади

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 64'

45'
90'
19'  Дамир Темиров (Обид Ҳакимов)
61'  Қадамбой Нурметов
61'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
72'  Қадамбой Нурметов
72'  Бобур Қосимов
79'  Жасур Азимов (Акмал Холмуродов)
85'  Қадамбой Нурметов (Сирож Ҳамроев)
46'  Йован Жокич (Азизбек Амонов)
59'  Ислом Тухтахўжаев (Диёр Туропов)
64'  Темурхўжа Абдухолиқов
64'  Арсланмират Аманов
83'  Азизбек Ҳайдаров (Владислав Фомин)


Суперлига, 12-тур
"ДИНАМО" (Самарқанд) – "ЛОКОМОТИВ" (Тошкент) - 2:1
21 июнь 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Равшан Копадзе, Шохруҳ Аъзамов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Қадамбой Нурметов 61, - 1:0 (Шоҳруҳ Абдураҳмонов). Темурхўжа Абдухолиқов 64, - 1:1 (Арсланмират Аманов). Қадамбой Нурметов 72, - 2:1 (Бобур Қосимов).

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимжон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов (6.Акмал Холмуродов, 80), 11.Қадамбой Нурметов (20.Сирож Ҳамроев, 85), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (28.Обиджон Ҳакимов, 19), 23.Сардор Эминов, 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 9.Низомжон Норов, 10.Амиржон Сафаров, 14.Воҳид Шодиев, 19.Санжар Баратов, 44.Дилмурод Каримов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (75.Владислав Фомин, 83), 8.Жамшид Искандеров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (77.Диёржон Туропов, 59), 23.Йован Жокич (14.Азизбек Амонов, 46), 24.Давронбек Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 88.Игорь Йелич.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 25.Жавоҳир Алижонов, 52.Жалолиддин Жумабоев, 72.Бобурбек Эргашев, 78.Умар Адҳамзода.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика