UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  0 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  3 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  11 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11

Суперлига. Дастлабки турнинг ўзида учта ўзгариш содир бўлди Янгиликлар

Суперлига. Дастлабки турнинг ўзида учта ўзгариш содир бўлди

Юртимизда янги футбол мавсуми бошланишига ҳам борган сайин кам муддат қолмоқда. 8-9-10 март кунлари Суперлигада 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Биласиз, Профессионал футбол лигаси майдони айни пайтда учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этган. Шу боисдан “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган бўлди. “Қўқон-1912” уй стадиони ҳам айни дамда янги мавсумга тўлиқ тайёр эмас. Наманганликлар шу боисдан ўз уй учрашувини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиш ниятида эди. Якунда “Навбаҳор” “Истиқлол” стадиони эмас, балки ТТЙМИ стадиони билан келиша олди ва натижада “лочинлар” илк тур ўйинини Тошкентда ўтказадиган бўлишди.

ТТЙМИ стадиони ёритиш тизими талабларга тўлиқ жавоб бермагани боисдан ўйин режадагидан 1 соат олдинроқ бошланади. Шунингдек, Термиздаги “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Сурхон” – “Металлург” учрашуви ҳам Спорт телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилгани боис режадагидан 1 соат эртароқ бошланади.

1-тур
10 март, якшанба

13:00 СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ
15:00 НАВБАҲОР — ҚЎҚОН-1912
18:00 СЎҒДИЁНА — БУНЁДКОР


Кеча ПФЛ илк турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувин 8 мартдан 16 мартга кўчирган эди.

Рейтинг: -52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика