UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  0 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади

Теглар :  БухороАндижон
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Андижон" учрашуви бошланиш арафасида. Жамоалар таркиблари билан танишинг.

“Бухоро” — “Андижон” 1:1 (ТУГАДИ)

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 

13.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Шаҳбоз Азимов

Назоратчи: Валентин Коваленко

ВАР ҳаками: Достон Раҳмонов

АВАР ҳаками: Ҳусан Худойбердиев

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Бектемир Абдуманнонов (Рустам Турдимуродов) 58, 0:1, Шоҳбоз Жўрабеков 68, 1:1

"Бухоро": 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Иззатилло Пўлатов, 5. Сардор Қулматов, 6. Равшан Хайруллаев (17. Жавоҳир Рўзиев, 86), 10. Шоҳрўз Норхонов (19. Билол Тўплиев, 46), 25. Фране Чиряк, 27. Муҳаммад Юлдашев, 88. Доминик Бегич ( 14. Махмуд Жўрабоев, 90+2), 93. Марко Колакович, 95. Фране Икич ( 77. Асилбек Қаюмов, 64), 97. Шоҳбоз Жўрабеков

Захира: 21. Отабек Боймуродов, 4. Жавоҳир Ўтамуродов, 8. Анваржон Жўраев,   23. Азамат Шомуродов, 33. Иосип Томашевич,

"Андижон": 25. Валижон Раҳимов, 2. Абубакир Ашуров, 4. Ислом Маматказин, 6. Алтин Крезиу (18. Дамир Темиров, 46) 10. Илҳомжон Абдуғаниев, 13. Сардорбек Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов (7. Рустам Турдимуродов, 46), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 71. Бектемир Абдуманнонов

Захира: 12. Моҳирбек Комилов,  8. Искандар Шайқулов,  20. Сирожиддин Солижонов, 21. Асадбек Хабибуллаев, 28. Бекзод Сулаймонов, 55. Миразиз Махамадалиев, 88. Шохжаҳон Ёрқинбоев

Огоҳлантириш: Алтин Крезиу ("Андижон") 29



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+3. Учрашув якунланди. 

90+2. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Доминик Бегич ўрнига Маҳмуд Жўрабоев тушди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Равшан Хайруллаев ўрнига Жавоҳир Рўзиев тушди.

76. ЗАРБА. Бектемирнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

68. ГОЛ. "Бухоро" учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Шоҳбоз Жўрабековнинг жаримадан тепган тўпи Валижон Раҳимов дарвозасидан жой олди. 

64. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Фране Икич ўрнига Асилбек Қаюмов тушди.

63. ЗАРБА. "Бухоро"нинг кам сонли ҳужумларидан бири зарба билан тугади. Бегичнинг зарбаси дарвоза ташқи тўрига тегди.

61. ЗАРБА. Рустам Турдимуродовнинг зарбаси ҳаддан ташқари кучли ва ноаниқ кўриниш олди.

58. ГОЛ. Дониёр Абдуманнопов бошлаган ҳужумни Рустам Турдимуродов давом эттирди, Бектемир Абдуманнонов нуқта қўйди.

55. "Андижон"дан хавфли ҳужум. Дониёр Абдуманноповнинг зарбасини "Бухоро" дарвозабони қайтарди, қайтган тўпни Рустам дарвозага йўллай олмади.

48. ЗАРБА. "Бухоро" футболчиси Шоҳбоз Жўрабековнинг кутилмаган тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

46. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Абдураҳмон Комилов ўрнига Рустам Турдимуродов, Алтин Крезиу ўрнига Дамир Темиров тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Шоҳрўз Норхонов ўрнига Билол Тўплиев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 


45+1. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

38. ЗАРБА. Илҳом Абдуғаниевнинг зарбасини Абдуллаев қайтарди. Иккинчи уринишда ушлаб олди.

29. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Алтин Крезиу. 

28. "Бухоро" қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. Зарба эса жонли деворга тегиб қайтди.

25. Ўйин тенгсуратлар остида кечмоқда. 

18. ЗАРБА. Бектемир Абдуманнонов рақиб жарима майдончасига кириб зарба берди. Ширинбой Абдуллаев осонликча ушлаб олди.

12. ЗАРБА. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Усмонали Исмоналиев "Бухоро" дарвозасига йўллади. Хавфли аммо ноааниқ зарба. 

6. Тўп назорати "Андижон" жамоасида. 

1. Жамоалар илк дақиқалардан шиддатли футбол кўрсатмоқда.

- Беллашув бошланди.

- Ўйин 20:00да старт олади.

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика