

- Қизиқарли ўйин бўлди. Турнир жадвалида бир-биримизга яқин эдик ва бундай бўлиши кутилган ҳол. Ютиш учун гол уриш керак. Буни олдин ҳам айтганман, биз жуда оддий голларни ўтказиб юборяпмиз. Бу олти очколик ўйин эди. Буни йигитларга ҳам таъкидлаб ўтган эдим. "Бухоро"ни табриклайман, энди биз кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. Ўйин давомида бешта яхши вазиятга эга бўлдик. Ҳисоб 0:0 пайтида Иван Пешичда гол уриш учун яхши вазият бўлганди, бироқ бундан фойдалана олмади. Шу, биз яхши вазиятлар яратиб, голлар ура олмаяпмиз ва оддий жойларда голлар қўйиб юборяпмиз. Кийиниш хонасида буни йигитларга айтдим. Ютиш учун гол уриш керак.
- Биринчи бўлимдан кейин дарвозабонни алмаштириш нима билан боғлиқ эди?
- Ҳаммаси биринчи бўлимдаги оддий хатолардан бошланди. Ўйинни бошлашда, тўпни ташлашда икки марта, кейин эса тўпни ўртага тепишда тушунарсиз ҳолат, ишончсиз ҳаракат қилди, гол ҳам оғир вазият эмасди, бемалол тўпни қўлда ушлаб олса бўларди. Сабаб шу. Балки яхши ухламагандир, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмагандир. Сабабини билмадим, лекин ҳали ўйинни тахлил қилиб чиқамиз ва йигитлар билан гаплашиб оламиз.



