Элдор Мойлиев: "Аламли мағлубиятга учрадик"

15 авг 2026, 23:11
Пролига 15-туридан ўрин олган "Пахтакор фарм – "Лочин" (2:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- 90 дақиқа ҳужум қилиб якунда мағлуб бўлиш жуда алам қилди. Аввалига стандарт вазиятдан гол ўтказдик. Шундан сўнг ҳужумга зўр бериб ҳисобни тенглаштирдик. Бу орада бир нечта вазиятдан фойдалана олмадик. Дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин яна гол ўтказдик. Ёш болаларча хато кузатилди. Афсус, аламли мағлубиятга учрадик.

1000142131.jpeg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia