UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   31 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Суперлига. 102 дақиқа давом этган ўйин. Тошкент дербисида "Бунёдкор"дан камбэк Янгиликлар

Суперлига. 102 дақиқа давом этган ўйин. Тошкент дербисида "Бунёдкор"дан камбэк

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.


БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ - 3:2 (ТУГАДИ)
21 сентябрь 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Достон Мирзараимов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Владимир Назаров.

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 24, 0:1, Хуршид Ғиёсов 34, 1:1, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 57, 1:2, Хуршид Ғиёсов 90+1, Миржаҳон Мираҳмадов 3:2


"Бунёдкор": 71. Сарвар Каримов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Фарҳод Мираҳматов (Шаҳбоз Эркинов 78), 10. Хуршид Ғиёсов, 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 17. Одилжон Абдураҳмонов, 26. Улуғбек Абдуллаев ( 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 78), 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов (, 8. Санжар Рашидов, 66), 49. Иброҳим Томива.


Захира: 1. Равшан Ягудин, 3. Диан Талхатов, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 24.Бек Абдуллаев, 33. Умарали Раҳмоналиев, 35.Азизбек Пирмуҳаммедов

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Ислом Қобилов, 5.Кахи Махарадзе(, 7. Садриддин Абдуллаев, 70), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 81),, 14.Азизбек Амонов ( 19.Жасур Жалолиддинов, 66), 17. Санжар Қодирқулов (, 27.Ислом Рашидханов, 81) , 20.Жалолиддин Жумабоев, 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов (, 94.Хуршидбек Мухторов, 81),


Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Дилшоджон Комилов,  22.Самуэль Опе, 54.Игорь Чикризов.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Иззатов ("Бунёдкор"), 40, Улуғбек Абдуллаев ("Бунёдкор") 48, Фарҳод Мираҳматов ("Бунёдкор") 72, Санжар Қодирқулов ("Локомотив") 75, Шерзод Файзиев ( "Локомотив") 79


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди 

90+8. ГООООООООЛ. Миржаҳон Мираҳмадовнинг голи ҳисобга олинди. 






90+5. Миржаҳон Мираҳмадовнинг гол урганди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат, деб топди. ВАР кўриб чиқмоқда. 


90+1. ГОООООООЛ. "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди. Хуршид Ғиёсов пенальтини аниқ амалга оширди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ПЕНАЛЬТИИИИИ. "Бунёдкор" жамоаси пенальти ишлади. Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Видеотакрор кўрилади. 

81. ЎЗГАРИШ. "Локомотив", Санжар Қодирқулов ўрнига Ислом Рашидхонов, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Марат Бикмаев, Диёр Туропов ўрнига Хуршид Мухторов майдонга тушди. 

79. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив", Шерзод Файзиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

78. ЎЗГАРИШ. Фарҳод Мираҳматов ўрнига Шаҳбоз Эркинов, Улуғбек Абдуллаев ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов туширилди. 

76. ЗАРБАААААААААА. Лутфулла Тўраев боши билан ажойиб тарзда тўпни етказиб берганди. Унинг паси голга айланмай қолди. Устунлик тўлиқ "Бунёдкор" томонида. 

75. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив", Санжар Қодирқуловга сариқ карточка кўрсатилди. 

72. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Фарҳод Мираҳматовга сариқ карточка кўрсатилди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Локомотив", Кахи Махарадзе ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди. 

69. "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ўтмоқда. Вазиятлардан фойдаланиш самарадорлиги паст. 

66. ЎЗГАРИШ. "Локомотив", Азиз Амонов ўрнига Жасур Жалолиддинов майдонга тушди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Суҳроб Иззатов ўрнига Санжар Рашидов



57. ГООООООООЛ. Ғулом Ҳайдар Ғуломов олис масофадан "Бунёдкор" дарвозасига ажойиб гол урди. Супер гол. 

51. УХХХХХХХХХХХХХ. "Локомотив"нинг хавфли ҳужумини Сарвар Каримов ажойиб сейв билан қайтариб қолди. Диёр Туроповнинг пасидан сўнг Азизбек Амонов қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Дарвозабон тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

48. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Улуғбек Абдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зокир Қодиров ўйинни давом эттиришни буюрди. Ҳеч нарса бўлгани йўқ. 

42. Зокир Қодиров ВАР мониторини олдига келди. "Локомотив" жарима майдончаси ичида "Бунёдкор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилган бўлиши мумкин. 

40. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор"дан Суҳроб Иззатовга сариқ карточка кўрсатилди. 


33. ГОООООООЛ. "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди. Лутфулла Тўраевнинг марказдан оширган суперпасини Хуршид Ғиёсов голга айлантирди. Хуршидни ҳимоячилар эътиборсиз қолдиришганди. 



24. ГООООООООЛ. Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини аниқ амалга оширди. 



23. ПЕНАЛЬТИИИИИ. Зокир Қодиров ВАР қароридан сўнг "Бунёдкор" дарвозаси пенальти белгилади. 

20. Зокир Қодиров ВАРни кўрмоқда. У монитор олдида. Диёр Туроповга ҳимоячилар жарим майдончаси ичида қўполлик ишлатган бўлиши мумкин. 

19. УХХХХХХХХХХ. "Локомотив" ҳужум ташкил қилди. Диёр Туропов ажойиб тарзда ёриб кириб зарба йўллашга ҳаракат қилди. Бироқ ҳимоячилар улгуриб қолишди. 

11. "Бунёдкор" яхши ҳужум қилди. Иброҳим Томива "Локомотив" ҳимоясини ёриб кириб кескинлик яратишга уринди. Бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

7. ЗАРБАААААААААА. Миржаҳон Мираҳмадовнинг қанотдан узатилган тўпдан сўнг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

4. "Бунёдкор" футболчилари тўпни яхши назорат қилмоқда. 

1. УХХХХХХХХХХХХХХХ. "Бунёдкор" ҳужум қилди. Жавоҳир Илёсов тўпга эрта чиқиб келиб хавфни бартараф қилди. Ўйин юқори темпда бошланди.

ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика