UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  1 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  1 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  4 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  5 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  6 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  25 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1

Суперлига. Биринчи давранинг 5 кашфиёти Янгиликлар

Суперлига. Биринчи давранинг 5 кашфиёти

Суперлига яшил майдонларини ёндирган ёш футболчилар ҳақида.

Аввалги мавсумда бўлгани каби футбол жамоатчилиги жорий йилда ҳам бир қатор янги номларга гувоҳ бўлишди. Мураббийлар томонидан билдирилган ишончни қайсидир маънода оқлашга ҳаракат қилишди. Ўз клубидаги ўйинлари билан терма жамоадан ҳам чорлов олганларни кўрдик. Қуйида шу ҳақида гап боради. 

1. Хондамир Мустафоқулов ("Сўғдиёна")

Иван Бошкович Жиззахда янги номларни кашф қилишда давом этмоқда. Ўтган йили у Самандар Мавлонқулов, Самандар Синдоров, Миржалол Абдумуталов каби футболчиларга асосий таркибда ишонч билдирган эди. Жорий мавсумда эса яна бир футболчи, 2003 йилда туғилган Хондамир Мустафоқулов "Сўғдиёна"да Суперлигада дебют қилди. Черногориялик мутахассис унга 10 та ўйинда имконият берди, Хондамир 13-турда "Динамо" дарвозасига дебют голини урди. Бу футболчидан ташқари Отабек Ахадовни ҳам айтиб ўтишимиз мумкин. Лекин Ахадов кўпроқ қизил карточкаси билан ёдда қолди. Умид қиламизки, у иккинчи даврада ўзини кўрсата олади. 

2. Ислом Маматказин ("Андижон")

Ислом Маматказин ўтган мавсумдан"Андижон" асосий таркибида кўриниш беришни бошлаганди. Жорий мавсумда эса у янада ёрқинроқ ўйин кўрсатмоқда, Хомяков унга кўпроқ имконият тақдим қиляпти. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан 11 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 3 бор йўл топди. Унинг голлари "Насаф", "Локомотив", "Бунёдкор" билан учрашувларда муҳим очколарни қўлга киритилишида ёрдам берди. Айрим паллаларда қизил карточка олиб жамоасини қийин аҳволга солиб қўйганини ҳисобга олмаса ўзидан ёмон таассурот қолдирмади дея оламиз. Маматказиндан иккинчи даврада янада яхшироқ кўрсаткичлар кутиб қоламиз. 

3. Абдуллоҳ Йўлдошев ("Локомотив")

"Локомотив" таркибида биринчи даврада битта эмас, бир нечта ёш тўп тепарлар ҳаракат қилди. Улар орасида Абдуллоҳ Йўлдошев нисбатан ажралиб турди дейишимиз мумкин. 2003 йилда таваллуд топган Йўлдошев биринчи даврадаги барча 13 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10 тасида бошланғич таркибдан жой олди. Курашга қўшилишдан қўрқмаслиги, керакли паллада олдинга ўтиб ҳам ёрдам бериши ва юқори темпда ҳаракат қила олиши унинг устун томони ҳисобланади. Абдуллоҳ бу йил Суперлигада дебют қилди ва жамоасининг муҳим бўлагига айланди. 

4. Муҳаммадали Усмонов ("Пахтакор")

Катта номлар ва легионерлардан секин-аста воз кечаётган "Пахтакор" кўпроқ урғуни ўз тарбияланувчиларига қаратаётгани барчага маълум. Мавсум бошидаги бир нечта омадсиз натижалар фонида яхши томони ёшлар ўзини кўрсатишни бошлаб юборди. Муҳаммадали Усмонов ҳам бошқа жамоадошлари сингари Шацких томонидан имкониятга эга бўлди. 2023 йил Суперлигада дебют қилган Усмонов бу мавсум биринчи даврада 11 та баҳсда тўп тепди ва 2 та гол урди. 20 ёшли ярим ҳимоячи "Олимпик"ка ғалаба голини урган бўлса, яна битта тўпни меҳмонда "Андижон" дарвозасига киритди. 

5. Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Александр Хомяков матбуот анжуманларида ҳужумдаги муаммолар ҳақида бонг ураётган паллада июнь ойида катта саҳнага Рустам Турдимуродов кириб келди. Мавсум аввалида захирада қолаётган ҳужумчига Хомяков сўнгги 4 та ўйинда тўлиқ ишонч билдирди ва бу қарор ўзини оқлади. Турдимуродов бу ўйинларда "Қизилқум" дарвозасига 2 та, "Навбаҳор"га 1 та гол урди. Айнан наманганликларнинг мағлуб бўлиши ортидан Самвел Бабаян истеъфосини эълон қилди. Турдимуродов иккинчи даврани ҳам "Андижон"да ўтказади. Бундан келиб чиқиб айтганда ўзини кўрсатиши учун яна имконият бўлади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика