UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  7 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  29 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  9 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  19 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20

Суперлига. АГМК ўз уйида "Сурхон"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. АГМК ўз уйида "Сурхон"дан устун келди

Теглар :  АГМКСурхон
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўтган турда муваффақиятсизликка учраган жамоалар Олмалиқда ўзаро тўқнаш келишди.

Қаршида йирик ҳисобда мағлуб бўлган АГМК табиийки мазкур ўйинга хато қилишга ҳаққи йўқлигини тушунган ҳолда етиб келди. "Сурхон" эса ўз уйида дебютант "Андижон" билан баҳсда очко йўқотгани ва айни пайтда турнир жадвали аутсайдери мақомидаги жамоага қарши дуч келгани учун фақат ва фақат ғалабани кўзлаганига шубҳа йўқ. Қаторасига 3 ўйин, Термиздаги учрашувларда эса кетма-кет икки бор дуранг қайд этган жамоадан термизлик мухлислар табиийки ғалаба кутишаётганди.

АГМК турнир жадвалида ўзи учун бегона бўлган жойдан тезроқ қочиш учун ғалабали серияни бошлаб олиши жуда муҳим аҳамият касб этарди. Шу боисдан ҳам Қосимов муваффақият келтирмаётган таркибда қатор ўзгаришларга қўл урди. Хусусан дарвозада навбати билан хатоларни қалаштириб ташлаган Тўраев ва Султонов эмас, балки ёш бўлган Низомиддин Зиёвутдиновга ишонч билдирилди. Ҳимоя чизиғида ҳам маълум танаффусдан сўнг Сардор Раҳмонов асосий таркибга қайтарилди. Фақат бу сафар Раҳмонов марказий ҳимояда эмас, балки ўнг қанот ҳимоясида ўйнади. Дилшод Жўраев эса одатдагидек марказий ҳимояга қўйилди. Охирги учрашувларда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этолмаган Жасур Ҳасанов захирага қолдирилди ва унинг ўрнига Шаҳзод Нурматов қанот вингери сифатида ҳаракат қилди. Зоҳир Пиримов ўрнига эса ўнг қанот ярим ҳимоясида ўнг қанот ҳимоядаги ҳаракатлари билан танилган Мирғиёз Сулаймонов ўйнади.

Андрей Микляев ҳам таркибда баъзи ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлди. Ўйиндан бир кун аввалги машғулотларда кутилмаганда жароҳат олган жамоанинг асосий кипери Асилбек Амонов ўрнига Сардор Қобулжонов қўйилди. Шунингдек, қанотда Каримов йўқлигида мажбуран ўйнатиб турилган Аюбхон Нўъмонов ўрнига бошланғич таркибда Аббосбек Махсталиев қўйилди. Қолган чизиқлар эса аввалгидек ўзгаришсиз қолдирилди.

Қайд этиш керакки, АГМКнинг муваффақиятсиз натижалари стадионга келаётган мухлислар ташрифида ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмади.

Учрашувга келадиган бўлсак, баҳсни майдон эгалари ҳужумкор ўйин билан бошлашди. Дастлабки уринишдаёқ чап қанот орқали хавфли ҳужум ташкил этилди. Жарима майдончасига кириб келган Мирғиёс Сулаймонов тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозага зарба беришга чоғланганда Қобулжонов хавфни бартараф этишга улгурди. Асилбек Амонов ўрнига тушган посбон илк дақиқадаёқ жамоасини муқаррар голдан сақлади.

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов биринчи таймдаёқ илк ўзгаришни амалга оширишга қарор қилди. Ўйини чиқмаган Шаҳзод Нурматов ўрнига тезда захирадан Камрон Саидазимов қўшилди.

Ўйиннинг қолган дақиқалари асосан майдон марказида кечди. АГМКнинг ҳудудий устунлигида ўтган таймда мезбонлар кўплаб стандарт вазиятларини амалга оширишди. Улардан бири эса 41-дақиқада юзага келди. Мурод Тошматовнинг бурчакдан оширган тўпини жамоанинг иккинчи тўпурари бўлиб турган Дилшод Жўраев дарвоза чизиғи олдидан тўрга жойлаб қўйди - 1:0.

Кўплаб стандарт вазиятларини бартараф этишда фаол бўлган "Сурхон" ҳимоячилари бу сафар рақибни эътибордан четда қолдиришди ва бу гол билан сийланди.

Қарши ҳужумга таяниб ўйнаган "Сурхон" биринчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишда суст ўйнади. Баъзи вазиятларни ҳисобга олмаса, қолган дақиқалар давомида АГМК дарвозаси олдида хавф туғилмади. Шу куни дарвозага қўйилган ёш посбон Низомиддин Зиёвутдиновга биринчи бўлимда ортиқча иш топилмади. Натижада АГМК танаффусга минимал устунлик билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда "Сурхон" жамоаси ўз ўйинини кескин кучайтирди ва қарши ҳужум тактикасидан воз кечиб, кўпроқ позицион ҳужумларга эътибор қаратди. Натижада жамоа рақиб дарвозаси томон хавф туғдиришни бошлади. Иккинчи таймда устунлик билан ўйнаган меҳмонлар ҳужумларга якуний зарбани беришда аниқ ҳаракат қила олишмади. "Сурхон" жамоасининг кўплаб ҳужумлари йўлиға дарвозабон Низомиддин Зиёвутдинов ғов бўлишни уддасидан чиқди. Айнан Низомиддин Зиёвутдиновнинг қатор сейвлари АГМКни муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Олмалиқликлар танаффусдан кейин натижадан келиб чиқиб асосий эътиборни ҳимояга қаратишди ва қарши ҳужумда ўз омадларини синашди. Айниқса захирадан майдонга туширилган ёш футболчи Камрон Саидазимов ўзининг фаол ҳаракатлари ва ҳужумларга кескинлик тақдим этишлари билан ажралиб турди.

АГМК ўйин якунига яқин "Сурхон" дарвозасини иккинчи бор аниқ пойлашни уддасидан чиқди. Камрон Саидазимовнинг ажойиб ҳаракатлари, дриблинг ва техникаси эвазига рақибларни доғда қолдиргани ва узоқдан шедевр зарба йўллагани стадионга йиғилган ишқибозлар олқишига сазовор бўлди. Иккинчи гол ҳам айнан мазкур футболчининг жонбозлиги эвазига ташкил этилган ҳужум мевасига айланди. Мурод Тошматовнинг жарима майдончасига оширган тўпини Санъат Шихов ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан дарвозага михлаб қўйди - 2:0.

Бу ҳисоб эса учрашувнинг якуний натижасига айланди. Шу куни ҳар иккала жамоа сафида жорий мавсумда илк маротаба майдонга тушган дарвозабонлар: Низомиддин Зиёвутдинов ва Сардор Қобулжонов учрашув давомида ўзларининг қатор сейвлари ва ишонч ўйинлари билан ажралиб туришди. Қобулжонов гарчи иккита гол ўтказиб юборган бўлсада, баҳс давомида жамоасини қатор голлардан қутқарди.

Миржалол Қосимов томонидан бошланғич таркибда қўл урилган ислоҳотлар ва ўйин давомида қилинган ўзгаришлар ўз самарасини келтирди. Айнан захирадан майдонга тушган Камрон Саидазимов ўйинни жонланишига сабабчи бўлган бўлса, Санъат Шихов иккинчи голга муаллифлик қилди.

АГМК ушбу ғалабадан кейин ўзининг турнир жадвалидаги ҳолатини анча яхшилаб олди ва 9-поғонага кўтарилди. Муҳими, жамоа мазкур ғалабадан сўнг хавфли ҳудудни тарк этди. "Сурхон" эса Олмалиқдаги мағлубиятдан кейин ғалабасиз сериясини 4та ўйинга чўзиб юборди ва турнир жадвалида 8-ўринга тушиб кетди.


ОКМК

Дилшод Жўраев - 42', Санат Шихов - 88'

Суперлига. 7-тур

05/05/2019, 17:30

0
:
2
Тугади

Сурхон

45'
90'
16'  Шаҳзодбек Нурматов
19'  Муроджон Тошматов
23'  Шаҳзодбек Нурматов (Камрон Саидазимов)
25'  Ғуломҳайдар Ғуломов
42'  Дилшод Жўраев
88'  Муроджон Тошматов
88'  Санат Шихов
55'  Шерзод Ҳакимов
65'  Анваржон Ғофуров


АГМК - "Сурхон" 2:0
5 май 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:30

Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Саид Шохруҳ.

Голлар: Дилшод Жўраев 42, - 1:0 (Муроджон Тошматов). Санъат Шихов 89, - 2:0 (Муроджон Тошматов).

АГМК: 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Зафар Полвонов, 17. Муроджон Тошматов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов (Шерзод Файзиев, 71), 22. Миролюб Костич, 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов (Санъат Шихов, 63), 44. Бобурбек Юлдашев, 99. Шахзодбек Нурматов (Камрон Саидазимов, 23).

Захира: Суҳробжон Султонов, Марко Зочевич, Шохназар Норбеков, Жасурбек Ҳакимов, Жасур Ҳасанов, Шаҳбоз Умаров,

"Сурхон": 22. Сардор Қобулжонов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Раҳматулло Бердимуродов (Аюбхон Нўъмонов, 53), 10. Шавкат Саломов, 14. Аброрбек Исмоилов, 19. Владимир Бубаня, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев, 38. Аббосбек Махситалиев (Равшанбек Хурсанов, 77), 44. Дарко Станоевич, 91. Шерзод Ҳакимов (Абдул Азиз Юсупов, 56).
Захира: Азамат Аҳмедов, Нажмиддин Нормуродов, Убайдулло Холиқулов, Мирзакамол Камолов, Суҳроб Неъматов, Сарвар Солиев

Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Нурматов 16, Муроджон Тошматов 19, Шерзод Ҳакимов 55, Ҳусниддин Ғофуров 65,






Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика