UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  0 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  3 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  29 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  9 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  5 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2

Суперлига. 8-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 8-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Coca Cola Суперлига. 8-тур рамзий терма жамоаси        

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Бекободнинг "Металлург" клуби бу турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди. Суперлигада охирги учта ўйинда учта ғалабага эришган "темирйўлчилар" "Металлург" олдида ожиз қолишди - 1:3. Бекобод клуби устози Жасур Абдураимов championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Турон" - "Қизилқум" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабага жамоа дарвозабони Игнатий Нестеровнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Тажрибали кипер беллашув давомида 6та сейвни ижро этди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши дарвозабони Игнатий Нестеров бўлди.



Бу турда гарчи мағлуб бўлган бўлса-да "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёр Туропов "Металлург" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.




Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтди. Унда АГМК "Бунёдкор"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди - 3:1. Учрашувнинг каттагина қисмида олмалиқликлар 10 киши бўлиб ўйнаганига қарамай якунда ғалаба қўлга киритилишда тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг ҳиссаси катта бўлди. Дастлаб пенальтидан гол урган Турсунов, орадан кўп ўтмай ўйиндан ҳам чиройли гол уришга эришди. Шу тариқа, иккита голи эвазига жамоасининг иродали ғалабасига ҳисса қўшган Санжар Турсунов championat.asia талқинига кўра 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика