UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  208 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди Янгиликлар

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё Кубоги стартига саноқли кунлар қолди.

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади. 

Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади. 

Лига олимпия термаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябрь ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада "Олимпик" Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.

Кутилганидек, Кападзе "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандида олимпия терма жамоаси учун уч футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. "Насаф" ва "Пахтакор" бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида "Олимпик" иштирокидаги Суперлига ўйини ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади. 

Суперлига 5-турида "Насаф" "Навбаҳор" билан уй, "Пахтакор" эса "Нефтчи" билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
01 апр 13:05:21
Бахтийор Ашуров
Abdulboyis Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
Бу қоида ҳар қанақа миллий биринчиликда бор!
   
01 апр 14:45:12
Б Х
Тупа тугри!!!!!!!
   
01 апр 12:19:21
Холмирзаев Комил
НАСАФДАГИ ТУРТ УЙИНЧИ ХАМ АСОСИЙ ТАРКИБ УЙИНЧИСИ
   
01 апр 12:02:21
Абдугаффор . N
Зарари йук
   
01 апр 12:00:27
Lampard
Нефтчи хужанд бн уйинди гаплашилар
-1   
01 апр 16:39:50
Аббосхужа
Асосий ўйинлар қолдирилибдида.
-1   
01 апр 13:59:08
Ibrohimov&UTD
Kubok o‘yinlari xam qoldirilarmikin? CHempionat 15 apreldan boshlanadi, bemalol 5 turni o‘tkazib keyin ketishsa xam bo‘lurardi.
-2   
01 апр 12:36:05
Abdulboyis Karimov
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
-3   
01 апр 12:17:34
Atsteyka
Суперлига энди қизиб разгом олганда ўйин қолдирилишлар темпни ўлдиради
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика