UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1052

Суперлига: 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига: 5-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 5-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Мазкур тур рамзий терма жамоасини 4-4-2 тактик схемасида туздик.


Дарвозабон: Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")

Сайтимиз талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилган Зуҳуров ўз-ўзидан рамзий терма жамоадан ҳам ўрин олди. АГМКга қарши баҳсда бир неча бор ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шундай қилиб "Бунёдкор" посбони бу мавсум иккинчи бор рамзий терма жамоага киритилди.

Ҳимоячилар: Обид Жўрабоев ("Навбаҳор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Элёр Орифов ("Сўғдиёна")

Бу мавсумда ҳали мағлуб бўлмаган "Сурхон"ни таслим этилишида "Навбаҳор" ҳимоячиси Обид Жўрабоевнинг хиссаси жуда катта бўлди. У рақиб ҳужумларини қайтаришни ўз ўрнига қўйди ва учрашувдаги биринчи голни уришни ҳам уддалади. Айнан унинг голидан кейин "Навбаҳор"нинг ўзига ишончи ортди ва якунда йирик ғалаба қўлга киритилди.

Ушбу турда "Локомотив" Бухородан уч очко билан қайтди. Мазкур ғалабада "темирйўлчилар"нинг тажрибали ҳимоячиси Анзур Исмоиловнинг хиссаси катта бўлганини таъкидлаш лозим. Эътиборлиси айнан унинг тўп узатишидан кейин Темурхўжа Абдухолиқов гол урди.

Навоийдаги зерикарли тарзда ўтган баҳс тақдирини сўнгги дақиқада урилган гол ҳал қилди. Ўша голни "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпидан урди. Қўқонликлар айнан шу турда мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишди.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби янги бош мураббий қўл остида илк ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ҳимоячиси Элёр Орифов мазкур баҳсда жуда фаол ўйнади ва ажойиб гол уришнинг уддасидан чиқди.

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Арсланмурат Аманов ("Локомотив")

Бу тур ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этган "Пахтакор" таркибида доимгидек Жалолиддин Машарипов фаол бўлди ва гол уришга эришди.

Сайтимиз талқинига кўра тур футболчиси деб топилган Лутфулла Тўраев рамзий терма жамоадан ҳам ўрин олди. Айнан унинг суперголи "Бунёдкор"га Олмалиқда ғалаба келтирди.

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов "Сурхон" билан учрашувда майдон марказида анчагина фаол ўйнади йирик ғалаба қўлга киритилишида муҳим фигуралардан бири бўлди.

"Локомотив"нинг туркманистонлик легионери Арсланмурат Аманов собиқ клуби "Бухоро"га қарши баҳсда жарима тўпидан ажойиб гол урди. Гол уришдан ташқари ўз қанотида рақибларга тинчлик бергани йўқ.

Ҳужумчилар: Рўзимбой Аҳмедов ("Андижон"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна")

"Андижон"нинг мавсумдаги дастлабки ғалабаси қўлга киритилишида ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовнинг хиссаси катта бўлди. "Бургутлар" дастлабки 4та учрашувда битта гол уришганди, Аҳмедов эса 5-турда "Насаф" дарвозасига 2та гол урди.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновнинг мавсум бошида ҳеч омади келмаётганди. Ниҳоят кечаги "Металлург" билан ўйинда футболчи узоқ масофадан ажойиб гол урди ва жамоасининг ғалаба қозониши учун катта ёрдам берди.

Суперлига, 5-тур рамзий терма жамоаси




Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика