UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4

Суперлига: 23-тур лауреатлари аниқланди Янгиликлар

Суперлига: 23-тур лауреатлари аниқланди

Теглар :  Суперлига
14-16 сентябрь кунлари Суперлигада иккинчи босқич баҳсларига старт берилди.

23-тур доирасида ўтказилган учрашувларнинг натижаларидан яхши хабардорсиз. Биз эса ўз анъанамизга кўра турнинг энг яхшиларини аниқладик.

Тур ўйини -- "Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3


Турнинг марказий ўйини ҳамма томонлама ўз номига муносиб тарзда ўтди. Голлар, кескин тўқнашувлар, азарт, мухлислар...

Намангандаги "Марказий" стадионда камида жорий мавсумдаги энг яхши учта ўйиндан бирига гувоҳ бўлдик десак адашмаган бўламиз. Аввалига мезбонлар ҳисобни очишган бўлса, кейин меҳмонлар икки бор олдинга ўтиб олишди. Якунда эса 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Суперлигада мана шундай учрашувлар янада кўпайишини тилаб қоламиз.


Тур мухлислари -- Наманганда

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувини бевосита стадиондан 22650 нафар мухлис томоша қилиб борди. Учрашувни "Марказий" стадиондан кузатар эканмиз мухлислар ўз жамоаларининг ўйинига яхшигина таъсир ўтказа олишларига гувоҳ бўлдик. Уларнинг олқишлари "лочинлар"ни олдинга чорлаб турди. "Навбаҳор" фан клубининг бугунги ютуғида Фарҳод ака бошчилигидаги актив мухлисларнинг ҳиссаси катта.


Тур ҳаками -- Темур Тўхтасинов


Суперлиганинг 23-турида фаолият олиб борган ҳакамлар орасида Темур Тўхтасинов яхши ишлади.

"Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувида ҳакамнинг борлиги ҳам унчалик билинмади. Тўхтасинов беллашувни бир маромда бошқарди ва шу сабаб уни тур ҳаками деб топдик.


Тур иқтибоси: "Намангандаги фантастик муҳит учун бу каби майдонда ўйнаш гуноҳ"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Навбаҳор"га қарши баҳсдан сўнг Намангандаги мухлислар ва стадион ҳақида гапириб ўтди.

"Биринчи навбатда ажойиб муҳитда ўйнаганимиз мароқ бағишлаганини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман. Умид қиламанки, бир кун келиб "Навбаҳор" стадиони майдонини яхши ҳолатга келтиришади. Намангандаги майдон Ўзбекистондаги энг ёмон майдонлардан бири. Шундай ажойиб жамоа, фантастик муҳит, супер мухлислари бор жамоа бундай майдонда ўйнаши гуноҳ. "Навбаҳор" яхши ва чиройли футбол ўйнашни истаса, унда аввало майдонни тўғрилаши керак", - деди Шота Арвеладзе.


Тур голи -- Жавоҳир Сидиқов


Турнинг энг чиройли голи деб "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқовнинг "Насаф" дарвозасига киритган голини топдик. Сидиқов учрашувнинг 63-дақиқасида тахминан 23-24 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Санжар Қувватов дарвозасининг тўққизлигига жуда чиройли тарзда жойлаб қўйди.


Тур дарвозабони -- Абдумавлон Абдужалилов

"Нефтчи" посбони Абдумавлон Абдужалилов АГМКни сафарда таслим этилишида асосий омил бўлди десак адашмаган бўламиз. Жасур Ҳасанов, Камолиддин Мурзоев, Зафар Полвоновларнинг зарбаларини мохирлик билан қайтарган Абдужалилов ҳақли равишда тур дарвозабони бўлди.


Тур мураббийи -- Андрей Фёдоров


Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлди. Учрашув "темирйўлчилар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувда меҳмонлар нафақат таблода, балки ўйин бўйича ҳам устунлик қилишди. "Локо" шу куни кўпроқ гол уриши ҳам мумкин эди, аммо жамоа ўйинчилари имкониятлардан фойдалана олишмади. Қийин рақибни меҳмонда мағлуб этган ва ўйин бўйича синдира олган мураббий Андрей Фёдоровни тур мураббийи деб топдик.


Тур футболчиси -- Жавлон Иброҳимов

"Championat.asia" сайти ва "Спорт ТВ" журналистлари иштирокида ўтказилган сўровга кўра Суперлига 1-босқичининг энг яхши футболчиси деб топилган Жавлон Иброҳимов 23-турда ҳам жамоасининг йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ўйин давомидаги фаоллигидан ташқари Жавлон иккинчи голда жамоасининг катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетишида асосий рул вазифасини бажарди ва учинчи голни ўзи уриб қўя қолди.


Суперлига, 23-тур рамзий терма жамоаси (4-5-1)


Дарвозабон: Абдумавлон Абдужалилов ("Нефтчи")

Ҳимоячилар: Олег Зотеев ("Локомотив"), Игорь Голбан (Навбаҳор), Шукурали Пўлатов ("Нефтчи"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Икром Алибоев ("Локомотив"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912"), Шерзод Каримов ("Навбаҳор"), Элгужа Григалашвили ("Қизилқум").

Ҳужумчилар: Драган Черан ("Пахтакор")

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика