UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  5 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  18 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  14 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  6

Суперлига-2019 якунлари. Дарвозабонлар статистикаси Янгиликлар

Суперлига-2019 якунлари. Дарвозабонлар статистикаси

Якунига етган мавсум ҳақидаги маълумотларни беришда давом этамиз. Бу сафар жамоаларнинг дарвозабонлари ҳақида сўз юритамиз.

2019 йилги мавсумда Суперлигада жами 35 нафар дарвозабон майдонга тушди.

"Қўқон-1912" сафида энг кўп, тўрт нафар посбон майдонга тушди. "Сурхон", "Бухоро", "Динамо", "Андижон" ва АГМК жамоаларида уч нафардан дарвозабонлар ўйинларда иштирок этишди. Бу мавсум ҳеч қайси посбон мавсумни тўлиқ, ўзгаришларсиз ўтказгани йўқ.

"Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов 24та ўйинда майдонга тушиб, 2019 йилги Суперлигада энг кўп учрашув ўтказган дарвозабон бўлди. Ундан кейинги ўринни 23та ўйин ўтказган "Сўғдиёна" вакили Милан Митроич эгаллади. Асилбек Амонов ("Сурхон") ва Ботирали Эргашев ("Динамо") 22тадан ўйинда иштирок этишди. Азамат Аҳмедов ("Сурхон"), Акмал Ортиқов ("Андижон") ва Нодиржон Ашурматов ("Бухоро") бу мавсум биттадан ўйинда майдонга тушишди холос.



Майдонга тушган энг ёш дарвозабон 2001 йилда туғилган Абдувоҳид Неъматов ("Насаф") бўлди. 1983 йилда таваллуд топган Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор") бу мавсум чемпионатимизнинг энг фахрий дарвозабонига айланди.

Ўткир Юсупов ва Абдувоҳид Неъматов бу мавсум иккитадан пенальтини қайтаришди. Беш дарвозабон мавсум давомида биттадан пенальти қайтаришди. Булар Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор"), Александр Лобанов ("Металлург"), Артём Макосин ("Қизилқум"), Милан Митрович ("Сўғдиёна") ва Ботирали Эргашев ("Динамо").



Энг кўп "қуруқ ўйин"ни Асилбек Амонов ўтказди. Термизликлар посбони 22та ўйиннинг 11тасида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. "Сўғдиёна" посбони (23та ўйинда майдонга тушган) Милан Митрович ва "Локомотив" дарвозабони (21та ўйинда майдонга тушган) Жавоҳир Илёсов 9тадан учрашувда ўз дарвозаларига "қулф солиб қўйишди". Ўткир Юсупов ("Навбаҳор", 24та ўйин) ва Элдорбек Суюнов ("Пахтакор", 11та ўйин) 8тадан баҳсда гол ўтказишмади.

Саккиз нафар посбон бу мавсум умуман "қуруқ ўйин" ўтказишмади. Булар Сардор Қобулжонов ("Сурхон", 5та ўйинда майдонга тушган), Акбар Тўраев (АГМК, 5), Ширинбой Абдуллаев ("Сўғдиёна"), Сарвар Каримов ("Қўқон-1912"), Шоҳруҳ Раимов ("Динамо", 3), Шоҳруҳ Эшбўтаев ("Динамо", 3), Дилшод Ҳамроев ("Навбаҳор", 2) ва Нодир Ашурматов ("Бухоро", 1).



2019 йил Суперлигада энг кўп голни "Динамо" дарвозабони Ботирали Эргашев ўтказиб юборди. У 22та учрашувда жами 38 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. "Андижон" посбони Виталий Мирний 18та ўйинда 30та гол ўтказди. Евгений Черемисинни рақиблар 17 учрашувда 28 бор ранжитишди.

Бу мавсум икки посбон умуман гол ўтказгани йўқ: "Сурхон" вакили Азамат Аҳмедов (1та ўйинда 45 дақиқага майдонга тушган) ва "Андижон" дарвозабони Акмал Ортиқов (1та ўйинда 90 дақиқага майдонга тушган).



Ўртача гол ўтказиш борасида "Қўқон-1912" дарвозабонлари "пешқадам" бўлишди. Боян Кнежевич 6та учрашувда майдонга тушиб 14та гол ўтказди (ўртача битта ўйинда 2,33тадан гол тўғри келди). Шу клуб посбони Сарвар Каримов эса 3та баҳсда 7та гол ўтказди (ўртача 2,33). "Қизилқум" вакили Артём Макосин 9та ўйинда 20та гол ўтказди (ўртача 2,22).

Игнатий Нестеров 5та урашувда 1та гол ўтказди (ўртача ҳар бир ўйинда 0,2та гол). 11та ўйин ўтказган ва 3та гол ўтказган "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюновда бу кўрсаткич 0,27га тенг бўлди.
Дақиқалар бўйича олсак ҳам Нестеров ва Суюнов бошқалардан устунлик қилишди. "Локомотив" дарвозабони ҳар 450 дақиқада, "Пахтакор" вакили эса ҳар 330 дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди.

Боян Кнежевич, Сарвар Каримов ва Шоҳруҳ Раимов ҳар 39 дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказишган. Артём Макосинда бу кўрсаткич 40 дақиқа, Акбар Тўраевда 41 дақиқага тенг бўлди.



Виталий Мирний, Евгений Черемисин ва Ўткир Юсупов қўриқлаган дарвозага энг кўп 5 мартадан пенальти белгиланди. Юсупов икки марта пенальтидан йўлланган зарбаларни қайтарган бўлса, Мирний ва Черемисин биронта пенальтини қайтара олишмади.

Бу йил Суперлигада майдонга тушган легионер дарвозабонлар: Милан Митрович (Сербия, "Сўғдиёна"), Виталий Мирний (Украина, "Андижон"), Евгений Черемисин (Россия, "Қизилқум") ва Боян Кнежевич (Сербия, "Қўқон-1912").

2019 йилги мавсумда рўйхатдан ўтган лекин умуман майдонга тушмаган машҳур дарвозабонлар: Маъмур Икромов ("Локомотив"), Роман Абдулов (АГМК), Акмал Турсунбоев ("Металлург"), Шоҳжаҳон Насимов ("Бухоро"), Машҳуржон Муҳаммаджонов ("Насаф"), Умид Ҳамроев ("Пахтакор").




Дарвозабон

Клуб

1

2

3

4

5

6

7

8

Юсупов Ўткир

Навбаҳор

24

2160

8

19

0,79

114

5

2

Митрович Милан

Сўғдиёна

23

2070

9

25

1,09

83

3

1

Омонов Асилбек

Сурхон

22

1929

11

25

1,14

77

0

0

Эргашев Ботирали

Динамо

22

1902

4

38

1,73

50

4

1

Илёсов Жавоҳир

Локомотив

21

1890

9

16

0,76

118

4

0

Лобанов Александр

Металлург

20

1800

6

18

0,9

100

3

1

Мирний Виталий

Андижон

18

1620

3

30

1,67

54

5

0

Султонов Суҳробжон

АГМК

18

1620

3

23

1,28

70

3

0

Давронов Раҳимжон

Бухоро

17

1530

4

21

1,24

73

2

0

Неъматов Абдувоҳид

Насаф

17

1530

4

18

1,06

85

2

2

Черемисин Евгений

Қизилқум

17

1530

2

28

1,65

55

5

0

Қувватов Санжар

Пахтакор

15

1350

3

15

1

90

1

0

Абдужалилов Абдумавлон

Бунёдкор

14

1215

3

17

1,21

71

2

0

Зуҳуров Муроджон

Бунёдкор

13

1125

4

16

1,23

70

3

1

Абдуллаев Исломжон

Қўқон-1912

12

1080

4

17

1,42

64

2

0

Суюнов Элдорбек

Пахтакор

11

990

8

3

0,27

330

0

0

Макосин Артём

Қизилқум

9

810

1

20

2,22

40

3

1

Эргашев Умиджон

Насаф

9

810

3

9

1

90

2

0

Ходжаев Хуршид

Бухоро

8

720

2

14

1,75

51

2

0

Матниязов Руслан

Андижон

7

630

3

7

1

90

1

0

Кнежевич Боян

Қўқон-1912

6

540

1

14

2,33

39

3

0

Сафаев Зафар

Металлург

6

540

1

8

1,33

68

0

0

Абдуллаев Музаффар

Қўқон-1912

5

450

1

7

1,4

64

0

0

Нестеров Игнатий

Локомотив

5

450

4

1

0,2

450

0

0

Тўраев Акбар

АГМК

5

450

0

11

2,2

41

1

0

Қобулжонов Сардор

Сурхон

5

366

0

8

1,6

46

0

0

Абдуллаев Ширинбой

Сўғдиёна

3

270

0

4

1,33

68

1

0

Зиёвуддинов Низомиддин

АГМК

3

270

1

3

1

90

0

0

Каримов Сарвар

Қўқон-1912

3

270

0

7

2,33

39

2

0

Эшбўтаев Шоҳруҳ

Динамо

3

242

0

4

1,33

60

0

0

Раимов Шоҳруҳ

Динамо

3

196

0

5

1,67

39

0

0

Ҳамроев Дилшод

Навбаҳор

2

180

0

4

2

45

2

0

Ашурматов Нодиржон

Бухоро

1

90

0

2

2

45

0

0

Ортиқов Акмал

Андижон

1

90

1

0

0

0

0

0

Аҳмедов Азамат

Сурхон

1

45

1

0

0

0

0

0



Изоҳ: 1 - ўйинлар сони, 2 - дақиқа, 3 - "қуруқ ўйин"лар сони, 4 - ўтказилган гол, 5 - ўртача ўтказилган гол, 6 - ўртача нечи дақиқада гол ўтказган, 7 - пенальти белгиланган, 8 - қайтарилган пенальти.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика