UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  8 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2

Суперлига. 2-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Суперлиганинг 2-турининг рамзий терма жамоасини тақдим этамиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

Ушбу турда бир қатор футболчилар ўз ўйинлари билан ўз жамоаларига фойда келтириш билан биргаликда мухлислар олқишига сазовор бўлишди.

Рамзий терма жамоа дарвозасини тур қаҳрамонларидан бирига айланган Муроджон Зуҳуровга ишониб топширдик. Мудофаа чизиғи вакиллари ҳам ушбу турда жамоалари жонига оро киришди. Хусусан Мурод Холмуҳаммедов нафақат мудофаани яхши қўриқлади, балки жамоаси учун муҳим бўлган голни ҳам уришга муваффақ бўлди. Рустам Ашурматов эса дербида жамоасига ҳақиқий қалқон бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ашурматов ўзининг асосий вазифасини уддалаш билан биргаликда "қалдирғочлар"га ғалаба келтирувчи голга ҳам муаллифлик қилди. Жиззахда кечган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" ўйинида Акмал Холмуродов мезбонлар ҳимоя чизиғини бир маромда ушлаб туришда катта хизмат кўрсатди. "Навбаҳор"нинг чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган Дарко Станоевич ҳам Олмалиқда АГМКга қарши ўйинда анча ишончли ҳаракат қилгани боис рамзий терма жамоа таркибидан ўрин олди.

Ярим ҳимоя чизиғи 2-турда энг фаол ва сермаҳсул ўйнаган футболчилар билан тўлдирилди. "Навбаҳор" вингери Азизбек Турғунбоев сўзсиз турнинг энг яхши футболчиси сифатида рамзий терма жамоадан ўрин олди. Шунингдек, "Қўқон-1912" жамоасининг иқтидорли  футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам "Қизилқум"га қарши баҳсда ёрқин футбол кўрсатди ва ҳақли равишда энг яхшилар қаторидан ўрин олди. "Насаф"нинг дирижёрига айланиб бораётган Азизбек Ғаниев "Бухоро" билан бўлган баҳсда жуда фаол ўйнади. Ғаниев жамоаси учун муҳим бўлган тенглаштирувчи голни уриш билан биргаликда бутун учрашув давомида бир текисда жамоаси ўйинини қуришда фаол бўлди. Жасур Ҳасанов эса шу куни майдондаги энг яхшилар қатори бўлди. Рўзиқул Бердиев қўл остида яна ўзининг оптимал спорт формасини таклаётган Ҳасанов қанотдаги рейдлари орқали рақиб ҳимоясига тинчлик бермади. Айнан Ҳасановнинг тўп узатишидан Абдихолиқов гол урган бўлса, Лукичнинг жаримадан урган голида ҳам Ҳасановнинг хизмати бўлди. Чунки айнан Ҳасановга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг Славко Лукич жарима зарбасидан унумли фойдаланди.

Ҳужум чизиғи вакилларидан жамоаси учун муҳим голларни киритган Бобир Абдихолиқов ҳамда Павел Пуришкин тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишди. Бобир Абдихолиқов нафақат муҳим гол муаллифига айланди, балки бутун баҳс давомида Муллажонов ва Филипосян тандемига етарлича ташвиш туғдирди. Павел Пуришкин эса захирадан майдонга тушибоқ чемпион жамоа уйидан "Металлург" 1 очко билан қайтишини таъминловчи гол муаллифига айланди.


Суперлига, 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олган футболчилар (4-4-2):

Дарвозабон: Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")

Ҳимоячилар
: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Рустам Ашурматов (Бунёдкор"), Акмал Холмуродов ("Сўғдиёна"), Дарко Станоевич ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммаданас Ҳасанов ("Қўқон-1912"), Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор"), Азиз Ғаниев ("Насаф"), Жасур Ҳасанов ("Насаф").

Ҳужумчилар
: Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Павел Пуришкин ("Металлург").

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика