UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

Суперлига: 17-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

Суперлига: 17-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 17-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Қизилқум" - "Пахтакор" 1:2

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" ўртасидаги баҳс қизиқарли ва драматик тарзда кечди. Танаффусдан сўнг "Қизилқум" устунлиги остида ўтган баҳсда мезбонлар дастлаб ҳисобни очишга эришишди. Аммо ўйиннинг охирги ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида "Пахтакор" мағлубиятни ғалабага айлантиришни уддасидан чиқди. "Қизилқум" эса тайёр ғалабани қўлдан чиқариш билан биргаликда дурангни ҳам ушлаб қололмади.


Тур мухлислари - Наманганда

Суперлига учрашувларида мухлислар ташрифи кескин пасайиб кетди. Фақатгина "Навбаҳор" мухлислари бошқалардан фарқли улароқ ўз жамоаларини ҳар қандай паллада ёки вазиятни тинимсиз қўллаб-қувватлашмоқда. "Навбаҳор"нинг "Сўғдиёна"га қарши уй учрашувида ҳам наманганлик ишқибозлар стадионда ажойиб муҳитни яратишни уддасидан чиқишди ва ўз жамоаларига ғалабасига муносиб улуш қўшишди. Шу боисдан ҳам бу галги тур мухлислари номинациясида яна наманганлик мухлислари гуруҳи ғолиб чиқишди.


Тур ҳаками - Виктор Серазитдинов

"Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борган Виктор Серазитдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ўйинни хатоларсиз ва яхши савияда бошқаришди. Суперлига ўйинларида ҳакамлар хатоси одатий тусга айланаётган бир пайтда Навоийдаги ҳакамликни юқори баҳоласа бўлади. Серазитдинов ўйин давомида қўпол хатоларга йўл қўймади. Аксинча баҳсни тўлиқ назорат қилди ва ўйин тизгинини қўлидан чиқариб юбормади. Шу боисдан ҳам Виктор Серазитдинов тур ҳаками сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур матбуот хизмати - "Насаф"

Мазкур турда "Насаф" матбуот хизмати анча самарали ва оператив ишлади. "Насаф" матбуот хизмати ходимлари ўринбосарлар ва асосий жамоа ўйинларини бирдек яхши савияда ёритишди. Суратлар, ўйинга превью, учрашув тугаганидан сўнг мураббий ва футболчилар фикрлари ўз вақтида чоп этилди. Ўйин олдидан, ўйин бошланиши ва учрашувдан кейин "қайноқ" суратлар тақдим этишда ҳам "Насаф" анча илдамлаб кетган. Шу боисдан "Насаф" матбуот хизмати мазкур турда энг яхши деб эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Кучеренко ва Минчев билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида клуб раҳбарияти билан юзага келган тушунмовчилик шунчаки миш-миш эканлигини таъкидлади.

"Раҳбарият билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Спорт директори бўлган Николай Минчев бунгача мен билан мураббийлар штабида ишлаганди. Клуб менежери Кучеренко эса академиядаги фаолияти орқали яхши таниш. Бизнинг ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ", - деди Рўзиқул Бердиев.


Тур голи - Мурод Тошматов

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматовнинг собиқ жамоаси "Металлург" дарвозасига жарима зарбасидан киритган ажойиб голи тур голи номинациясида ортиқча рақобатсиз ғолиб чиқди. Мурод Тошматов чамаси 23-25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва чиройли голга муаллифлик қилди.


Тур дарвозабони - Элдорбек Суюнов

"Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов "Қизилқум"га қарши ўйинда ўз дарвозасини анча ишончли тарзда қўриқлади.

Иван Нагаевдан ўтказиб юборилган гол Тиаго Безерранинг кутилмаган техник хатоси туфайли юзага келди. Бунгача эса Суюнов жамоасини учта муқаррар голлардан қутқариб қолганди. Шунингдек, "Пахтакор"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голига ҳам айнан дарвозабон Элдорбек Суюнов ассистентлик қилди. Яхшибоевни тўп билан таминлаган Суюнов биринчи голда голли узатмани амалга оширди. "Пахтакор"нинг Навоийдаги иродали ғалабасида Элдорбек Суюновнинг ҳам хизмати катта бўлди.


Тур мураббийи - Шота Арвеладзе

"Пахтакор" Навоийда иродали ғалабага эришди. "Қизилқум"га қарши кечган баҳсда устунлик асосан майдон эгалари тарафида бўлди. Айниқса иккинчи бўлимда "Қизилқум" ўйин тизгинини ўз қўлига олди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратилди. "Пахтакор"нинг эса олдинги чизиқда ишлари юришмай турганди. Безерранинг хатосидан сўнг ўтказиб юборилган голдан кейин "Пахтакор" охирги дақиқаларда характер кўрсатишга муваффақ бўлди. Айнан Шота Арвеладзе амалга оширган захира ўз мевасини берди ва ўйинда бурилиш ясалди. Учрашувнинг сўнгги ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "Пахтакор" иккита гол уришни уддасидан чиқди ва Навоийда "камбэк" амалга оширди. Жамоа мағлубиятни саноқли дақиқалар ичида ғалабага айлантира олди. Шу боисдан ҳам Шота Арвеладзе тур мураббийи номинациясида ғолиб деб топилди.


Тур футболчиси - Марат Бикмаев

"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев ниҳоят бу турда тўпурарлар пойгасида якка пешқадамликни қўлига олишга муваффақ бўлди. Бунда эса "Насаф"га қарши ўйиндаги хет-трик Бикмаевни шоҳсупага олиб чиқди. "Насаф" билан ўйинда ажойиб футбол кўрсатган ва максимал самарадорлик намойиш этган Бикмаев "Локо"га ғалаба келтирди ва тўпурарлар пойгасида илдамлаб кетди. Шу тариқа Бикмаев тур футболчисига айланди.


Суперлига, 17-тур.

Рамзий терма жамоа (4-4-2)
:

Дарвозабон: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Шукурали Пўлатов ("Нефтчи"), Олег Зотеев ("Локомотив")
Ярим ҳимоячилар: Эркин Бойдуллаев ("Қизилқум"),  Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Ислом Исоқжонов ("Металлург"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Локомотив"), Сардор Сулаймонов ("Навбаҳор")


Тўпурарлар:
1. Марат Бикмаев - 9 (3 пенальти)
2. Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 8 (1 пенальти)
2. Тиаго Безерра ("Пахтакор) - 8
3. Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") - 7
3. Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 7 (5 пенальти)
3. Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912") 7 (барчаси пенальти)


Ассистентлар:
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 8
2.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 5
2.Олег Зотеев ("Локомотив") - 5
2.Муроджон Тошматов ("Бунёдкор") - 5
3.Жасур Ҳасанов (АГМК) - 4
3.Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 4
3.Саламат Қутибаев ("Бухоро") - 4
3.Сардор Сулаймонов ("Навбаҳор") - 4
3.Драган Черан ("Пахтакор") - 4
4.Арслонмурот Амонов ("Бухоро") - 3
4.Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 3
4.Баҳром Абдурахимов ("Пахтакор") - 3
4.Дониёр Ҳасанов ("Сўғдиёна") - 3
4.Артур Геворкян ("Қизилқум") - 3
4.Дониёр Усмонов ("Қизилқум") - 3
4.Санъат Шихов ("Бухоро") - 3
4.Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив") - 3
4.Аъзам Алиев ("Навбаҳор") - 3
5.Дониёр Нарзуллаев ("Насаф") - 2
5.Шоҳназар Норбеков (АГМК) - 2
5.Мурод Тошматов ("Бунёдкор") - 2
5.Зафар Тўраев ("Металлург") - 2
5.Азамат Алланиязов ("Навбаҳор") - 2
5.Самандар Шодмонов ("Қизилқум") - 2
5.Сардор Рашидов ("Локомотив") - 2
5.Садриддин Абдуллаев ("Локомотив") - 2
5.Сардор Мирзаев ("Локомотив") - 2
5.Кахи Махарадзе ("Локомотив") - 2
5.Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив") - 2
5.Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор") - 2
5.Неманья Йованович ("Қизилқум") - 2
5.Аюбхон Нўъмонов ("Навбаҳор") - 2
5.Ислом Исоқжонов ("Металлург") - 2
5.Шаҳзод Шайманов ("Металлург") - 2
5.Станислав Андреев ("Металлург") - 2
6.Сергей Русецкий ("Бухоро") - 1
6.Ненад Иньяц ("Навбаҳор") - 1
6.Отабек Зокиров ("Металлург") - 1
6.Суҳроб Нуруллоев ("Металлург") - 1
6.Нурулло Тўхтасинов ("Сўғдиёна") - 1
6.Неманья Йованович ("Қизилқум") - 1
6.Филип Раевац ("Бунёдкор") - 1
6.Ислом Рашидхонов ("Насаф") - 1
6.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 1
6.Азим Аҳмедов ("Пахтакор") - 1
6.Шерзод Аъзамов ("Пахтакор") - 1
6.Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор") - 1
6.Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор") - 1
6.Иззат Абдуллаев ("Сўғдиёна") - 1
6.Сардор Азимов ("Сўғдиёна") - 1
6.Сардор Қулматов ("Сўғдиёна") - 1
6.Шаҳзод Нурматов ("Бунёдкор") - 1
6.Славко Лукич ("Насаф") - 1
6.Ислом Кенжабоев ("Насаф") - 1
6.Баҳодир Насимов ("Бухоро") - 1
6.Жавоҳир Қаҳрамонов ("Бухоро") - 1
6.Шаҳбоз Эркинов ("Бухоро") - 1
6.Икром Алибоев ("Локомотив") - 1
6.Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив") - 1
6.Марат Бикмаев ("Локомотив") - 1
6.Аброр Ҳусинов ("Металлург") - 1
6.Дарко Гожкович ("Қўқон-1912") - 1
6.Зоҳид Абдуллаев ("Металлург") - 1
6.Муҳаммад Исаев ("Металлург") - 1
6.Алишер Саноев ("Қизилқум") - 1
6.Александр Мерзляков ("Қўқон-1912") - 1
6.Милан Спремо ("Қўқон-1912") - 1
6.Хуршид Асқаралиев ("Нефтчи") - 1
6.Мурод Бобожонов ("Нефтчи") - 1
6.Мирғиёс Сулаймонов ("Бунёдкор") - 1
6.Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912") - 1
6.Зафар Полвонов (АГМК) - 1
6.Санжар Рашидов ("Сўғдиёна") - 1
6.Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор") - 1
6.Элдорбек Суюнов ("Пахтакор") - 1

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика