UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  4 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  4 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Суперлига. 11-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 11-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 11-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.


Мазкур турда "Машъал" клуби Тошкентда "Навбаҳор"га қарши ўйин ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "газчилар" дарвозасини Раҳимжон Давронов ўз дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу мавсум стабил ўйин намойиш этиб келаётган Давронов ўзидан яхши таассурот қолдираяпти. Бир нечта хавфли зарбаларни қайтарган Раҳимжон Давронов championat.asia талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.






Олмалиқнинг АГМК клуби 11-турда "Андижон"га қарши ўйнади. Учрашувда ҳисобни водий клуби очишга эришди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган грузиялик Элгужа Григалашвили ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди ва ўйиннинг боришига жиддий таъсир кўрсатиб берди. Зарба траекторияси жуда ҳам чиройли чиқди ва тўп дарвоза устунига тегиб тўрга бориб тушди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи Элгужа Григалашвили.







Муборакнинг "Машъал" клуби юқорида таъкидлаганимиздек "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "газчилар" рақибдан ҳайиқмай, яхши ўйин намойиш этишди. "Машъал" катта мураббийи Дилявер Ваниев Суперлигада мураббий сифатида биринчи мавсумини ўтказмоқда ва россиялик Андрей Канчельскис бошқараётган, чемпионлик ва ОЧЛ учун курашаётгани айтилаётган "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Дилявер Ваниев 11-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Тажрибали Жасур Ҳасановни кўпчилик иккинчи ёшлигини ўтказмоқда деб айтмоқда. "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйиндан кейин ёш футболчилар Жасур Ҳасановдан ўрнак олишсин деб бежизга айтгани йўқ. Бугунги кунда Ҳасанов ҳам майдонда, ҳам майдон ташқарисида "Сўғдиёна"нинг ҳақиқий етакчиси.

 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика