UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  1 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  21 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

Суперлига: 10-тур рамзий терма жамоаси ФОТО Янгиликлар

Суперлига: 10-тур рамзий терма жамоаси ФОТО

Теглар :  Суперлига
Суперлиганинг 10-турида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчилардан тузиб чиқилган рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Суперлиганинг 10-тури доирасидаги 6 ўйинда жами 14та гол киритилди. Фақат АГМК - "Сўғдиёна" (0:0) баҳсида мухлислар гол кўришмади. Қолган барча беллашувларда стадионга ташриф буюрганлар камида биттадан гол кўришди. Бу сафар рамзий терма жамоани 4-2-3-1 схемада туздик.

Дарвозада "Сўғдиёна" посбони Дилшодбек Ҳамроев. Ҳамроев шу куни олмалиқликларинг 4та аниқ зарбасини бартараф этди.


Ҳимоянинг ўнг қанотидан "Навбаҳор" аъзоси Аъзам Алиев, чап қанотидан эса АГМК вакили Хуршид Мухторов ўрин олди. Аслида марказий ярим ҳимоячи бўлган Алиев шу куни Ҳошимовни ўрнида ўйнади ва ўз вазифасини аъло даражада уддалади. Яъни, ўзи учун бегона жойда йўқолиб қолмади. Мухторов жамоаси таркибида энг фаол ҳимоячи бўлди.

Марказий ҳимояда эса Жаҳонгир Меҳмонов ва Элёр Орифов жуфтлик ҳосил қилди.

Таянч ярим ҳимоясига "Бунёдкор"нинг икки аъзоси Жавлон Иброҳимов ва Сардор Собирхўжаев танланди. Жавлон битта гол урган бўлса, Сардор "қалдирғочлар"нинг ҳар икки голига голли пас берди.


Иккита қанот вингерлари сифатида "Локомотив" вакиллари Сардор Рашидов ва Ҳусниддин Ғофуров танлаб олинди. Ғофуров шу куни кўпроқ ҳужумда ўйнаган бўлса ҳам, ўйин давомидаги ҳаракатларидан келиб чиқиб уни чап қанотга қўйдик. Ҳусниддин битта гол урди, бундан ташқари Рашидов ва Мирзаевга бир маротабадан жуда қулай имконият яратиб берди. Рашидов эса ўз дубли билан рамзийга муносиб эканлигини исботлади. Сардорнинг фарғоналиклар дарвозасига йўллаган биринчи голи тур голи ҳам бўлди.


Ҳужумчи ортидан Жавоҳир Сидиқов жой олди. У ўзи тарбияланган клуби "Пахтакор"га қарши баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Сидиқов ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлди ва пойтахтликлар ҳимоячиларини анчагина тер тўкишга мажбур қила олди.


Ягона марказий ҳужумчи "Металлург" форварди Зоҳид Абдуллаев. Абдуллаев "Қизилқум"га қарши сафардаги баҳсда ҳисоб очувчи голни киритди.


Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси (4-2-3-1)

Дарвозабон:
Дилшодбек Ҳамроев ("Сўғдиёна).

Ҳимоячилар: Хуршид Мухторов (АГМК), Жаҳонгир Меҳмонов ("Навбаҳор"), Элёр Орифов ("Сўғдиёна"),
Аъзам Алиев ("Навбаҳор").

Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Сардор Рашидов ("Локомотив"), Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912").

Ҳужумчи: Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика