Суперлига 1-турида қайси ўйинни кўргани борасиз?
22 фев 2022 17:41
Янгиликлар
Суперлига 1-турида қайси ўйинни кўргани борасиз?
Маълумки, бу йилги ўйинлар 2 март куни старт олади. Шу куни 2та учрашув бўлиб ўтади. ПФЛ дастлабки турнинг бошланиш вақтларини маълум қилди. Унга кўра, биринчи турнинг барча учрашувлари 18:30да старт олади.
Coca-Cola Суперлига. 1-тур
2 март, чоршанба
18:30. НЕФТЧИ – ҚЎҚОН-1912 (Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони)
18:30. ОЛИМПИК – СУРХОН (Тошкент, "Пахтакор" стадиони)
3 март, пайшанба
18:30. НАВБАҲОР – НАСАФ (Наманган, "Марказий" стадион)
18:30. БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА (Тошкент, "Бунёдкор" стадиони)
18:30. ДИНАМО – ПАХТАКОР (Самарқанд, "Динамо" стадиони)
4 март, жума
18:30. ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ (Олмалиқ, ОКМК стадиони)
18:30. МЕТАЛЛУРГ – АГМК (Бекобод, "Металлург" стадиони)

Албатта, кўпчилик янги мавсумни интиқлик билан кутяпти. Шундай бўлса-да, ўқувчиларимиз фикрини билиш мақсадида Телеграм каналимизга сўровнома қўйдик. Яъни, "Суперлига 1-турида қайси ўйинни кўргани стадионга борасиз?" деган маънода.
Ўтган вақт давомида 21 мингдан зиёд мухлис юқоридаги саволга жавоб сифатида ўз вариантини белгилаган. Энг кўп овозни 48 фоиз билан "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви олди. Кўриниб турибдики, кўпчилик шу ўйинни сабрсизлик билан кутмоқда.
21 фоиз иштирокчи "Стадионга боришга вақтим бўлмаса керак" деган вариантда тўхталган. Бу қолган ўйинларга нисбатан кўпроқ фоиз дегани. Эҳтимол, 1-тур чоршанба-пайшанба-жума кунларига қўйилгани боис кўпчилик ишда (ўқишда) бўлар, шу боис вақт бўлмаслиги мумкин.
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"га боришни хоҳловчилар 10 фоизни ташкил этган бўлса, сўровномада қатнашганларнинг 9 фоизи "Нефтчи" - "Қўқон-1912" баҳсини кўриш учун стадионга боришни маъқул кўрган.
Бу борада "Динамо" - "Пахтакор" 6 фоиз овоз тўплади, "Олимпик" - "Сурхон" 3 фоиз, "Қизилқум" - "Локомотив" эса 2 фоиз овоз тўплади. Энг қизиғи, Тошкент вилояти дербиси "Металлург" - АГМК учрашувини стадионда кўришни атиги 1 фоиз мухлис маъқул деб билган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар