UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  0 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  1 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:57Ла Лига. «Барселона» ва «Алавес»нинг таркиблари маълум  22 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  18 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  1 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  16 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  4 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  9 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   4 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0

Суннатилла Мамадалиев: “Ҳаёт давом этади” Янгиликлар

Суннатилла Мамадалиев: “Ҳаёт давом этади”

Кеча Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Шўртан” учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Суннатилла Мамадалиев ўз фикрларини билдирди.

 - “Навбаҳор” жамоасига ҳурмат билдирган ҳолда шуни айтмоқчиманки, бугун ҳақиқатдан ҳам нафақат дуранг натижага эришиш, балки ғалаба қозониб кетиш имкониятимиз бор эди. Гарчи, Наманганда тўп суришимизга қарамай, турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ва умуман омадсизликка барҳам бериш истаги жамоадошларимда кучли эди. Айнан мана шу ҳолат ва ҳаттоки, дастлабки дақиқаларда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиз ҳам кайфиятимизни тушуриб юбормади. Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик, бир нечта хафли вазиятлар яратдик. Жавоб тўпини ҳам киритдик. Иккинчи бўлимда ҳам ана шу суратда давом эттираётгандик. Лекин хатоликларга йўл қўйиб, кетма-кет иккита гол ўтказиб юбордик. Афсуски, бу бизга қимматга тушди...

Шундай бўлса-да, тушкунликка тушмаймиз, ҳаёт давом этади. Кейинги учрашувларга тайёргарликни давом эттирамиз, - дейди Мамадалиев.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика