UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  0 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  3 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  4 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   1 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  2

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси айни пайтда Антальяда машғулотларни давом эттирмоқда.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари бугун Қозоғистоннинг "Аксу" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Муросасиз ўтган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди. Баҳс якунлангач "Нефтчи"га қишки трансферлар вақтида жалб қилинган Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билдириб ўтди. 

- "Нефтчи" анча вақтдан Туркиядаги йиғин олиб бормоқда. Шундай экан қандай хулоса ва таассуротлар оляпсиз?

- Таассуротлар яхши. Айни пайтда кўпроқ жисмоний ҳолатимиз устида ишламоқдамиз. Мавсум стартигача оптимал формада бўлишимиз керак. Олдинда яна 2та учрашув бор. Ўйлайманки, тактик жиҳатдан ҳам анча шаклланишга улгурамиз.

- Давралар оралиғидаги хориж йиғинлари жамоаларга қанчалик керак? Ўзбекистон ва хориждаги тайёргарлик ўртасида тафовут борми?

- Хориж йиғинлари жуда ҳам фойдали, деб ўйлайман. Аввало турли спарринг рақиблар билан куч синашиш имкони мавжуд. Иккинчидан қулай об ҳаво ва майдонлар ҳолати кўнгилдагидек. 

- "Нефтчи"да жуда яхши таркиб йиғилмоқда. Футболчиларнинг потенциалидан келиб чиқсак, жамоа қайси ўринларга курашади?

- Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилмоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда, мураббийимиз катта мақсадларни олдимизга қўймоқдалар. Потенциалимиз юқори ўринларни эгаллашга етади.

- Ўртоқлик  учрашуви учун танланаётган рақиблар қай даражада спарринг вазифасини ўтамоқда? 

- Жамоамиз учун улар бегона рақиблардир. Ушбу учрашувлар орқали мураббий томонидан берилаётган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика