Сульшер: "Санчес ва Лукаку - топ-футболчилар аммо..."

Mirjalol Normatov
18 май 2021, 00:22
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўзи келганидан кейин таркибда катта ўзгаришлар бўлгани ҳақида гапирди.

У ўзи жамоа бошқарувини қўлига олганидан кейин Ромелу Лукаку, Алексис Санчес, Эшли Янг ва бошқа бир қанча футболчиларга жавоб бериб юборди.

"Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари ва вазифалари бор. Улар топ-даража, ҳақиқий профессионал. Уларнинг фаолиятига фақат ва фақат омад тилайман, аммо мен бошқачароқ жамоа тузишни истайман.

Мен эволюциялар ёки жамоаларни бир-бири билан солиштиришни ёмон кўраман. Барчаси натижажа акс топади. Бу мухлисларнинг кўнглига йўл топишнинг ягона йўли ва биз шу йўлдан кетяпмиз", - деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal