

Мураббийнинги ишонишича, француз ярим ҳимоячиси янги мавсумни ҳам "қизил иблислар" таркибида ўтказади.
"Погба кейинги ҳафтада машғулотларга қайтади. Унинг жароҳати у қадар жиддий эмас, шунчаки оёғида оғриқ бор. Мен таваккал қилишни истамадим ва уни қайдномага киритмадик. Погба ҳали ҳамон МЮда тўп тепишни истаётганлиги ҳақида менда ҳеч қандай шубҳа йўқ", дея Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Илгарироқ Погба ўзи билан боғлиқ вазиятдан норози эканлиги ва ҳали ҳамон "Реал"га ўтиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Айнан шу сабаб "қизил иблислар" мураббийлар штаби "Милан"га қарши баҳсда Погбанинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилган, дея тахмин қилинганди.



