UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  9 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  13 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  42 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  25

Сульшер МЮнинг ўйинидан сўнг нималар деди ва нима учун матбуот анжуманини тарк этди? Янгиликлар

Сульшер МЮнинг ўйинидан сўнг нималар деди ва нима учун матбуот анжуманини тарк этди?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Лестер" билан ўйиндан (1:0) cўнг қуйидагича фикр билдирди.

"Бор кучимизни майдонга ташлаб кетдик"

"Яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкинлигини билардик, лекин ҳар доим ҳам ўйлагандек футбол ўйнаб бўлмайди. Ўйинни назорат қилишимиз мумкин эди. Қачонки курашган тўпларимизда имконият бой берилса, ҳамма бир-бирини ўрнини тўлдириб, ёрдам беради. Чунки, майдонга бор кучимизни ташлаб кетишни режа қилгандик. Шунингдек, жарима майдончамиз ичида қойилмақом ҳимояланганимизни айтиб ўтишим зарур.

Бизни қўллаб турган муҳлисаларимизга уч очко ҳар доим ишонч бериши керак. Улар кўрсатган ўйинимиздан 100 фоиз ҳурсанд эмас, сабаби бугунгидан мазмунлироқ ўйнашимиз мумкинлигини билардик. Нима бўлганда ҳам бизни қўллаб турганларнинг барчасига раҳмат айтаман. Улар ҳозир жамоа учун ажойиб иш қилишаётганликларини билишлари керак. Бизнинг мухлисларимиз дунёда ҳар доим энг яхшиси бўлиб келишган ва улар футболчилар билан биргаликда уйга боришга ҳақли", - дея Сульшер ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эътиборлиси, Сульшер матбуот анжуманини одатдагидан 20 дақиқа аввал тарк этди. Маълум бўлишича, норвегиялик мутахассис Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидаги рақиби бўлган ПСЖ ўйинини бевосита трибунадан кузатиб бориш учун Францияга учиб кетди. "Лион" ва ПСЖ учрашуви Тошкент вақти билан 01:00да бошланди. Манкунианликларнинг ўйини эса 21:00 атрофида тугаганидан хабарингиз бор.

P.S. Франция чемпионатининг марказий учрашувларидан бири дея эътироф этилган ўйинда ПСЖ мағлубиятга учради ва чемпионатдаги дастлабки муваффақиятсизликка учради.

Парижликлар ростдан ҳам Сульшернинг келишини билиб шундай натижа кўрсатишмадими экан?

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика