

"Яратилган вазиятлардан фойдалана олганимизда иккинчи бўлимнинг бошида ўйинга нуқта қўйишимиз мумкин эди. Исталган баҳсда ўйин тугамагунига қадар ўзига ҳеч қачон ишониб юбориш мумкин эмас. Охирги 20 дақиқа ичида бизда муаммолар кузатилди. Бугунги учрашувда "Манчестер Юнайтед" ўз имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказди. Лекин, шогирдларим кутилганидек ўйинни кўрсатишди деб ўйламайман.
Сўнгги ой ажойиб ўтди. Бу ҳақиқат. Тўғрисини айтаман, ўзимни уйимга қайтгандекман. "Манчестер Юнайтед"да ўзимни уйдагидек ҳис қилмоқдаман ва бундан завқ оляпман", — дея Сульшернинг сўзларини келтиради BBC нашри.
Хабарингиз бор, Сульшер бошқарувида манкунианликлар кетма-кет 7 учрашувда ғалаба қозонишди.



