

“Плей-офф ёки мана шундай ўйинлар жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Бу ерда ўйинчилар — “Манчестер Юнайтед” аъзоларидир. Уларда барча керакли сифатлар бор. Биз шундай ўйинлар билан яшаймиз. Биринчи ўйин ҳақида эсламасликнинг иложи йўқ. У ҳақида жуда илиқ хотиралар билан эслаймиз, боиси ўша ўйинда жуда кўп нарсаларни тўғри қилгандик. Жуда яхши тайёргарлик кўрдик ва “Лейпциг”ни ҳам жуда яхши биламиз”, — дейди Сульшер.



