Сульшер "Лестер" футболчисини МЮда кўрмоқчи
22 мар 2019 14:25
Янгиликлар
Сульшер "Лестер" футболчисини МЮда кўрмоқчи
"Лестер Сити" ҳимоячиси Гарри Магуайр фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Манбанинг маълумот беришича, 26 ёшли футболчи ўзига узоқ муддатлик қизиқиш билдирадиган жамоага ўтмоқчи. Қўшимча қилинишича, Магуайр еврокубокларда иштирок этадиган ва чемпионлик учун курашадиган клубга ўтишни хоҳламоқда.
Хабарда айтилишича, бош мураббий лавозимини бажарувчи Оле-Гуннар Сульшер МЮ раҳбариятини Магуайрни сотиблишга ва жамоа ҳимоя чизиғини айнан Гаррининг атрофида қуришига ишонтирган.
Гарри Магуайр 2018 йил "Лестер" билан 2023 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузган. Унга кўра, ҳимоячининг ҳафталик маоши 140 минг фунт атрофида.

Жорий мавсум Магуайр "тулкилар" таркибида 26та ўйин ўтказди ва 3та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар