Сульшер: "Де Хеа яна узоқ йиллар "Манчестер Юнайтед"да бўлади"
05 апр 2021 14:53
Янгиликлар
Сульшер: "Де Хеа яна узоқ йиллар "Манчестер Юнайтед"да бўлади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер дарвозабон Давид де Хеанинг келажаги борасида гапирди.
Сўнгги ўйинларда Дин Хендерсон асосий таркибда ўйнамоқда. Испаниялик кипер эса захирада қолдирилмоқда.
"Бизда икки ажойиб посбон бор ва улар асосий таркиб учун лойиқ. Де Хеа маълум вақт давомида ўз ватанида бўлди ва кейинчалик термаси ихтиёрига жўнаб кетди. Тахминан бир ой давомида ўйинларда қатнашмади. Шу боисдан унга ўзига келиб олиш учун вақт берилди.
ПСЖ? Давиднинг "Манчестер Юнайтед" учун хизматлари улкан бўлган. У яна узоқ йиллар жамоада бўлади", - деди Сульшер.
30 ёшли Давид АПЛнинг ушбу мавсумида 24 ўйинда 27 гол қўйиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар