UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  4 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  4 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Сульшер - дарвозабонлар муаммоси ҳақида: "Бу бизда жуда ёқимли муаммо" Янгиликлар

Сульшер - дарвозабонлар муаммоси ҳақида: "Бу бизда жуда ёқимли муаммо"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоадаги дарвозабонлар Давид Де Хеа ва Дин Хендерсоннинг ўртасидаги рақобат ҳақида гапирди.

"Гап кимнинг қанча соврин ютганида эмас. Таркибда шундай дарвозабонларни олиб ўтирганим - менинг омадим. Динни қайтариб олиш орқали жуда катта рақобат уюштиряпмиз. Ҳар доим ўйинларда ўзини яхши томонлама кўрсатаётган Хендерсонни ҳисобдан чиқариш жуда қийин бўлди.

Айни дамда жамоага сиз кўп нарса бера олишингиз мумкин. Бу гап ўнг, чап қанот ҳимоячилари, вингерларга ҳам тегишли. Футболчилар асосий таркибда майдонга тушишлари учун қаттиқ ҳаракат қилишлари керак.

Бизда ҳар бир нуқта учун иккитадан футболчилар бор. Уларнинг барчаси асосий таркиб учун муносиб. Бу борада дарвозабонлик нуқтаси ҳам вингер ёки форвардларникидан қолишмайди. Бу нақадар ёқимли муаммо эканлигини тушуниб турибсиз.

Барчаси сизнинг жамоанинг ўйинига қанчалик салмоқли ҳисса қўшишингизга боғлиқ", - деди Сульшер.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика