Дин Хендерсон АПЛдаги жамоасини ўзгартириши мумкин

Mirjalol Normatov
16 июн 2022, 01:45
"Манчестер Юнайтед" посбони Дин Хендерсон янги мавсумни бошқа жамоа таркибида бошлаши мумкин.

23 йилдан сўнг АПЛга йўлланма олган "Ноттингем Форест" жамоаси англиялик посбон борасида музокараларни бошлаб юборган. Клуб уни 20 миллион фунт эвазига сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи.

Ушбу мавсумда Хендерсон манкунианликлар такрибида бирорта учрашувда иштирок этмади. 2020/21 йилги мавсумда эса 13 ўйинда қатнашиб, АПЛда 10 ғалабага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›