

"Бир кун келиб Погба МЮ сардори бўлиши мумкинми? Албатта. Бу йигитни анчадан бери танийман. У етакчи. Поль бошқаларга таъсир кўрсата олади. Погба муваффақиятга эришишни истайди.
Поль бир киши ғалаба қозонмаслигини яхши билади, чунки футбол - жамоавий спорт тури. Погба ўйиндан роҳатланса, унинг фойдали ҳаракатлари ортади. У футболни севади" - дейди Сульшер.



