UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  85 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

Суҳроб Бердиев: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз"

Олий лига 1-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” ўйинидан олдин қўқонликлар ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Аввало барчани янги мавсум билан табриклайман. Келаётган мавсум олдидан жамоамиз ўз таркибини анча кучайтириб олди деб айта оламан. Сафимизга қўшилган барча футболчилар  жуда яхши тажрибага ва маҳоратга эгалар. 

Жамоамиз раҳбарияти бизга барча шароитларни муҳайё қилишмоқда. Энди фақат ўз ўйинимиз билан раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлаш навбати келди. 

Дастлабки турда “Насаф” жамоасини қабул қиламиз. Жамоадошларим фақат ғалаба учун майдонга тушишларига шак-шубҳа йўқ. Афсуски ўзим майдонга туша олмайман. Ўтган мавсумнинг сўнгги туридаги қизил карточка бунга ҳалақит беради. Футболчи учун жамоаси ўйинини майдон ташқарисида томоша қилишдан қийини йўқ бўлса керак. Лекин бизнинг жамоамизда тенг кучли футболчилар жамланишган ва мен жамоадошларимга ишонаман, - дейди Бердиев. 

"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика