Суарес ва Туран "Леганес"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017, 17:43
Ярим ҳимоячи Арда Туран ва ҳужумчи Луис Суарес жароҳатидан қутилишди ва "Леганес"га қарши ЛаЛиганинг 12-тур учрашувида "Барселона"га ёрдам бериши мумкин.

Луис Суарес Польша ва Австрияга қарши ўртоқлик учрашувларида Уругвай терма жамоасига ёрдам бера олмади. Суарес жароҳатини даволаш учун чемпионатдаги танаффусдан фойдаланди ва шанба кунги ўйинга тайёр бўлади.

Жароҳат туфайли ўз жамоасининг машғулотларини ўтказиб юборган Арда Туран ҳам умумий гуруҳга қайтди.

"Леганес" - "Барселона" учрашуви 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›