Суарес компьютер ўйинида октябрь охиригача дисквалификацияда

Aslanov Jasurbek
24 сен 2014, 12:14
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суареснинг тўрт ойлик дисквалификацияси компьютер ўйинларини ҳам четлаб ўтмади.
Янги FIFA 15 компютер ўйинида уругвайлик футболчи октябр ойининг охиригача расмий ўйинларда иштирок этмайди. Аммо дисквалификация ўртоқлик ўйинларига таъсир қилмайди. "Карьера" режимида "Барселона"ни танласангиз сизга ижрочи директордан қуйидагича хабар келади: "Илтимос Луис Суарес дисквалификациясини ҳисобга олинг, у 2014 йилнинг 26 откябригача майдонга туша олмайди".

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›