Стивен Жеррарднинг Англия терма жамоасидаги 14 йиллик фаолиятига назар
22 июл 2014 16:11
Янгиликлар
Стивен Жеррарднинг Англия терма жамоасидаги 14 йиллик фаолиятига назар
У 2000 йилнинг май ойида Украинага қарши ўйинда дебют қилган
Кевин Киган Стивни Евро-2000нинг рўйҳатига киритади. Лекин, ўшанда инглизлар гуруҳдан чиқа олмасдан қолиб кетишади. Жеррард ўшанда фақатгина Германияга қарши ўйиннинг оҳирларида майдонга тушади. У клубдаги жамоадоши Дитмар Хаманн билан форма алмашган пайтида тушган сурати
Терма жамоа учун илк голини 2001 йил Мюнхенда Германия терма жамоаси дарвозасига киритган (Германия 1:5 Англия)
Жеррард йирик мусобақалардаги илк голини Португалиядаги Европа чемпионатида Швейцария дарвозасига урган
Евро-2004да бўлганидек, ЖЧ-2006да ҳам инглизлар Португалия терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берадилар. Стив ўша ўйинда пенальтидан унумли фойдалана олмаган эди
2007 йили Россия терма жамоасига қарши ўйинда Жеррард Жон Террининг жароҳати сабабли илк бора терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб тушган
2009 йили Хорватия устидан қозонилган ғалабада қаҳрамонимиз дублини нишонлаган
ЖАРдаги Мундиалда Фердинанд жароҳат олгани сабабли у терма жамоада сардор вазифасини бажаради. У АҚШга қарши илк ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқда
Евро-2012да инглизлар Италия терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлишган. Жеррард ўшанда ўз зарбасини голга айлантира олганди. Лекин, шерикларининг хатолари эвазига ўйинда итальянлар ғалаба қозонганлар
Уругвайликлардан учралган мағлубиятдан сўнг Суарес Жеррардни овутмоқда. Сўнгги ЖЧда Стив бошчилигидаги Англия терма жамоаси гуруҳдан ҳам чиқа олмади
sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Фикрлар