Стивен Жеррард: «Хендерсон — сардор, Балотелли пенальтини тепиб ҳурматсизлик қилди»
20 фев 2015 08:02
Янгиликлар
Стивен Жеррард: «Хендерсон — сардор, Балотелли пенальтини тепиб ҳурматсизлик қилди»
Европа лигаси 1/16 финали доирасидаги «Бешиктош»га қарши ўйинни (1:0) ўтказиб юборган «Ливерпуль» сардори Стивен Жеррард пенальтидан гол урган Марио Балотелли ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Хендерсон тепиши керак эди. Қоида бу қоида. Марио ўзини бироз ёмон тутди. Балотелли гол урганидан хурсандман, лекин майдонда бундай талашиш керак эмас.
Ўйлашимча, Хендерсон бу вазиятда ажойиб тарзда ҳаракат қилди. Марио ҳақиқатдан ҳам пенальтини тепишни жуда истагани учун Жордан четга ўтди ва ўйиндан кейин ҳам ўзини босиб интервью берди.
Хендерсон — сардор, Балотелли унга ҳурматсизлик қилди. Аммо Марио жуда муҳим голни урди», – дейди Жеррард ITV нашрига.
Эслатиб ўтамиз, «Интер»да Балотелли пенальти тепиш учун Самюэль Это′О билан тортишганди, «Манчестер Сити»да ўйнаганида эса жарима тўпини тепиш олдидан Александр Коларов билан жанжаллашиб қолганди.

Фикрлар