Стивен Жеррард: "Уэбб Суаресга нисбатан ишлатилган ўта қўпол ўйин учун 100 фоизлик пеналтини бермади"

Tolibjon Qosimov
17 фев 2014, 16:45
"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард "Арсенал"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан нолиди.
"Менимча, Окслейд-Чемберлен Суаресга нисбатан қўполлик ишлатганди. 100 фоизлик пенальти эди. Бу вазиятда ундан аввал пенальти белгиланган ҳолатдан ҳам қўполроқ ҳараркат қилди.

Ҳакам вазиятга жуда яқин жойда турганди. Одатда, бундай ҳолатларда пенальти белгиланарди.

Ховард Уэбб – юқори савияли рефери. Ишончим комилки, унинг ўзи ҳам бу ҳолат видеосини яна кўриб чиқади. Очиғи, ушбу қарор мени жуда ҳафа қилди", деди Жеррард.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru