Стивен Жеррарднинг “Рейнжерс”ини тўхтатиб бўлмаяпти

Eldor Akmurzayev
9 ноя 2020, 01:10
Шотландия чемпионати 14-турида “Рейнжерс” ўз майдонида “Гамильтон”ни қабул қилиб, 8:0 ҳисобида зафар қучди.

Стивен Жеррард бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида 38 очко тўплаган ҳолда яққол пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги “Селтик” эса етакчидан 11 очкога ортда қолмоқда.

Маълумот ўрнида, “Рейнжерс” жорий мавсум бирорта ҳам учрашувда мағлуб бўлмади. Жамоа 20 ўйинда майдонга тушиб, улардан 16 тасини қуруқ ўтказган ва тўплар нисбати эса 54-7.

Глазголиклар Европа Лигаси “Д” гуруҳида ҳам 7 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: squawka