Стивен Жеррард жамоаси "Эвертон" футболчисини сотиб олишга яқин
07 сен 2023 10:29
Янгиликлар
Стивен Жеррард жамоаси "Эвертон" футболчисини сотиб олишга яқин
АПЛнинг яна бир футболчиси Саудия Арабистонига йўл олади.
Саудия Арвбистонининг "Ал Иттифоқ" клуби вингер Демарай Грэй трансфери бўйича келишувга эришди, дея хабар берди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
"Эвертон" бу трансфер учун 10 миллион евро олади, футболчининг ўзи эса "Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард мураббийлик қилаётган ва "қизиллар"нинг яна бир таниқли собиқ футболчиси Жордан Ҳендерсон ўйнаётган клуб билан 4 йиллик шартнома имзолайди.
Демарай Грэй АПЛда 200 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 16 та ассистга муаллифлик қилган. Англия элитасида у "Лестер" ва "Эвертон"да ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар