Стерлингга "Челси"нинг амбициялари ёқмоқда

Mirjalol Normatov
20 июн 2022
"Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг "Челси"га ўтишга қизиқиб қолди.

"ESPN" хабарига кўра, англиялик футболчига клубнинг амбициялари, мақсадлари маъқул келган. "Челси" олдинроқ "Доджерс" эгаси Тодд Боэлига сотилганидан кейин жамоа олдига қўйилган мақсадлар янада юқорироқ бўлган.

Шу сабабли 27 ёшли футболчи АПЛдан кетмасдан ўз кучини бошқа жамоа таркибида ҳам синаб кўрмоқчи бўлиб турибди. "Шаҳарликлар" эса ўз футболчисининг трансферидан 50-60 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Ўтган мавсумда Стерлинг АПЛнинг 30 ўйинида қатнашиб, 13 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN