Штефан Таркович — Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи

Omonjon To`xtamirzayev
24 апр 2023, 15:00
Словакиялик мутахассис бугундан янги лавозимда ишга киришди.

Прешов шаҳрида таваллуд топган Штефан Таркович 18 февралда 50 ёшни қарши олган.

Яқинда россиялик Александр Крестинин Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этганди. 

Бугун унинг ўрнига янги бош мураббий тайинланди. Қирғизистон терма жамоасини Осиё кубогига айнан Штефан Таркович тайёрлайди. 

Мураббийнинг охирги иш жойи Словакия терма жамоаси эди (22 ўйин - 8 ғалаба, 7 дуранг ва 7 мағлубият). У мамлакат жамоаси бош мураббийи сифатида 2020 - 2022 йиллар оралиғида ишлаган. 

Фаолияти давомида Таркович "Кошице", "Татран" ва "Жилина" клубларида ҳам фаолият олиб борган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia