UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  6 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3

Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли" Янгиликлар

Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Насаф" – "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг "аждарлар" футболчиси Стефан Чолович фикрларини билдирди.

"Жуда қийин ва осон бўлмаган учрашувни ўтказдик. Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли. Биз яхши ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Албатта, ўйиннинг бошланиши ва охирида рақибга устунликни бериб қўйдик, лекин кейинчалик ҳисобда олдинга чиқишга муваффақ бўлдик.

"Андижон"нинг қандай ўйнаши бизнинг учун янгилик эмас эди. Уларга қарши ўйин қийин кечишини билардик. Жуда яхши қаршилик кўрсатишди, майдонда фаол ҳаракат қилишди, кичик паслар билан ўйнашди. Улар ҳимояда деярли бўш зона қолдиришмади.

Шу сабабли ғалаба янада қадрлироқ. Мен хурсандман, бу Ўзбекистонга келганимдан буён иккинчи совриним.

Ҳа, ўйинда ёмғирли ҳаво ҳукм сурди. Бу эса пасли комбинацион ўйин намойиш этувчи жамоалар учун муайян мураккаблик туғдиради. Шунга қарамасдан, ҳар икки жамоа ҳам иштиёқ билан, катта завқ билан тўп тепди", – дейди Стефан Чолович.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика