UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  18 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  27 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда.

Бош мураббий Сречко Катанец Швеция билан ўйинга тайёргарлик ҳақида ЎФА матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди. 

"Ҳаммаси ажойиб. Мен ЎФАга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Боиси ташкилотчилик жараёни жуда ҳам аъло даражада. Ўйинчилар ўз ишлари билан банд. Бизда бошқа муаммо йўқ. Фақат Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳатидан бироз ташвишланмоқдаман. Ўйлашимча у тез орада сафга қайтади. Ўйинга тайёрмиз. Швецияга бўлган парвозимиз узоқ кечди, дея оламан. Шу боис кеча футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўйингача барчаси ўз изига тушиб кетади. 

Мен ҳали ўйинчиларнинг умумий ҳолатининг 5 фоизидан ҳам хабардор эмасман. Ўртоқлик учрашувлари айнан шунинг учун ташкил қилинмоқда. Мана шундай баҳслар орқали уларнинг қандай формадалиги, ҳолати билан танишамиз. Бизни жуда қийин беллашув кутмоқда. Умид қиламанки, эртанги учрашувдан ўзим учун кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарсаларни кашф қиламан. Машғулотлар эмас, ҳақиқий ўйин бизнинг қандайлигимизни кўрсатиб беради",- дейди Катанец. 


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика