UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  7 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  6 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинолди матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинолди матбуот анжумани (тўлиқ)

Эртага, 14 ноябрь куни Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 5-тури доирасида Қатар меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.

Бироз аввал "Жассим Бин Ҳамад" стадионининг матбуот анжумани залида терма жамоамиз ёрдамчи муррабийи Владо Радманович иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унга футболчимиз Отабек Шукуров ҳамроҳлиқ қилди.


"Сречко Катанец матбуот анжуманига кела олмагани учун узр сўраймиз. Устозимиз соғлиғи билан кичик муаммо бўлгани учун шифокорлар тавсиясига кўра кела олмади. Барча саволларга ўзим жавоб бераман. Эртага олдимизда муҳим ўйин кутиб турибди. Икки терма жамоа учун ҳам ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз", – деди Владо Радманович.

"Ўйинга тайёрмиз, муҳими, асосий таркиб жам бўлган. Мен ва жамоадошларим эртанги ўйинга тайёр", – дейди Отабек Шукуров.


- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан етакчилик қиляпти. Осиё Кубогининг амалдаги ғолибига қарши қандай ўйин кутяпсизлар?

- Қатарнинг саралашдаги тўртта ўйинини кўриб чиқдик. Бизнинг вазифамиз – мағлубиятга учрамаслик. Буни яхши натижа деб айтган бўлардик. Умуман олганда, Қатар яхши терма жамоа, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши ҳолатда бу ўйинга етиб келган.

- Ўзбекистон МТЖ сўнгги йилларда ўсиб боряпти. Ҳар доим сизларга бироз омад етишмай келган. Бугун сиз қанчалик ЖЧга тайёрсиз?

- Биз уч йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргамиз. Ўзбекистон чемпионати ва легионерларини яхшилаб кузатган ҳолда бугунги таркибни шакллантирганмиз. Менимча, Ўзбекистон ЖЧга чиқишга тайёр.

- Қатар терма жамоасининг бугунги ҳолати яхши эмас, аксинча, Ўзбекистон яхши ҳолатда. Бу ортиқча босим бермайдими? Бундан ташқари, Қатарнинг ҳужум чизиғи анча кучли. Сизлар бунга қарши қандай чора кўришингиз мумкин?

- Жуда ҳам қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий. Эрон, Қатар ва БАА каби терма жамоаларнинг савияси бир хил. Битта хато учрашув натижасига таъсир ўтказиши мумкинлигини билган ҳолда ҳаракат қиламиз.

- Отабек Шукуровга савол. Эртанги ўйин реванш ролини ўйнайдими?

- Осиё Кубоги бошқа мусобақа. У ерда биз пенальтилар сериясида имкониятни бой берганмиз. Бу – лотерея. Эртанги ўйин эса бошқа. Биз ЖЧга чиқиш йўлида майдонга чиқамиз.




Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика