Сречко Катанец: "Диёр Холматовнинг Таиланд билан ўйини мен учун ҳам сюрприз бўлди"

Narzulla Saydullayev
2 фев 2024, 13:41
Айни пайтда Осиё кубоги чорак финали доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бош мураббий Сречко Катанецга Диёр Холматов бўйича савол берилди.

"Диёр Холматов Таиландга қарши терма жамоадаги дебют учрашувини ўтказди ва менинг фикримча у жуда ҳам ажойиб ўйнади. Шахсан мен учун бу сюрприз бўлди. Машғулотлар давомида, айниқса Дубайдаги йиғинда ўзини яхши кўрсатганди. Лекин эртага Холматов тушадими ёки бошқа футболчими буни таркиблар чиққанида билиб оласиз", - деб жавоб берди Сречко Катанец.

Матбуот анжумани тўлиқ ҳолда тез орада сайтимизда чоп этилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›