

"Бу хазилми? Албатта, бу хомҳаёлликдан бошқа нарса эмас. Роналду - "Ювентус" футболчиси, унинг даражаси жуда юқори. Бизнинг лойиҳамиз эса жуда бошқача.
Роналду доим клубимизнинг йўналиши бўлиб қолади. Ҳатто спорт залимизга унинг номини қўйганмиз. "Спортинг"нинг даражаси бошқача", - деди Аморим.
Роналду "Спортинг" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002 йили асосий жамоага ўтиб, 2003 йилда "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилинганди.



