

Бугун соат 20:50да "Спорт ТВ"да, "Гол" кўрсатув янгича талқинда, янги бошловчи билан эфир юзини кўради. Бизга маълум бўлишича, унда маълум бир воқеа атрофида суҳбат ўтказилади. Бугунги кўрсатув "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувига қаратилади.
Шунингдек, олган маълумотларимизга кўра "Футбол шарҳи"нинг ўрнига, олий лига ўйинлари давомида Дилшод Тўхтабеков муаллифлигидаги янги кўрсатув эфир юзини кўради.



