"Спорт ТВ" Ўзбекистон - Сурия баҳсини жонли кўрсатади, ким шарҳлаши ҳам маълум

Tolibjon Qosimov
6 сен 2018, 11:19
Бугун Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари Тошкентда ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Бугун 20:00. Ўзбекистон - Сурия

Учрашув "Миллий" стадионда ўтказилади ва 20:00да старт олади. Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг биринчи ўртоқлик ўйинини бевосита стадиондан кўришнинг имконини топа олмаган мухлислар ўйинни "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишлари мумкин. "Спорт ТВ" жонли эфирни 19:45дан бошлайди. Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.

Ўзбекистон - Сурия учрашувини Хайрулла Ҳамидов ҳамда Бобур Акмалов биргаликда шарҳлаб боришади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›